«Ҳудудлар аро низо». Таласнинг турғунлари Бейшеналиевни жазолашни талаб қилишди

308

7-февралда Талас вилоятининг бир неча турғуни соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевни ҳудудлар аро низо қўзитишда айблаб, жавобга тортишни талаб қилишди.

Таласнинг турғунлари Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказида меҳнат қилган ердошларининг номига Бейшеналиевнинг айтган салбий гапларига норози бўлишган. Улар мурожаатини президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга йўллашди.

«Биз президентга Бейшеналиевнинг таласликларнинг бари — “аферист” деб айтгани бўйича вилоятнинг барча турғунларининг номидан мурожаат қилмоқдамиз. Биз вазир Алимқадир Бейшеналиевни хизматидан бўшатишингизни илтимос қиламиз. Биз уни судга берамиз», — деб мурожаат қилди Таласнинг турғунларидан бири Токтобай Назаралиев.

Адвокат Ақинбек Авазбеков Бейшеналиевнинг сўзларини «ҳудудлар аро низи» қўзтиш қатори баҳолаш мумкинлигини айтди.

Расмий айбловни кутмай Бейшеналиев «Акипресс» нашрига интервью бериб, Таласнинг турғунлари ҳақидаги гаплари учун кечирим сўради. Амалдор «сўзлари нотўғри талқин қилиниб қолганини» билдирди.

«Бишкек Травмотология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг меҳнат жамоаси билан учрашув вақтида, мазкур марказда Сабирбек Жумабековнинг қариндошлари ишлашини айтганман. Талас халқи билан ҳеч қандай адоватим йўқ, мен уларни ҳурмат қиламан. Менинг ўринбосарларим ва ёрдамчиларим Таласдан. Талас халқини хафа қилиш мақсадим йўқ эди, гапларим нотўғри талқин қилиниб қолди. Агарда хафа қилган бўлсам, кечирим сўрайман», — деди вазир.

Бейшеналиевнинг Талас турғунлари ҳақидаги гапи бунгача ижтимоий тармоқларга тарқаган. Видеода вазир Бишкек Травмотология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг меҳнат жамоаси олдида гапираётиб, Сабирбек Жумабековнинг ўрнига янги раҳбар тайинлаш кераклигини, аммо у «Таласдан бўлмаслиги керак» деган.

Шундан кейин 5-февралдаги митингда, тўпланганлар Бейшеналиевнинг гапларини ёдга солиб, трайбализмда айблашган. Ўша вақтдаги митинг Сабирбек Жумабековнинг Бишкек Травмотология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг раҳбарлигидан бўшатилиши ортидан ўтган.