Соқулуқда икки ёшли болани калтаклаган гумондор қамоққа олинди

320

Туман судининг ҳукми билан Соқулуқда икки ёшли болани калтаклаганликда гумон қилинган шахс Бишкекдаги СИЗО-1га икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.  

Икки ёшдаги болани калтаклашда гумонланиб 34 ёшдаги киши қўлга олинган. Боланинг ота-онаси гумондорнинг қўл остида ёлланиб ишлаб юргани айтилган.

2022-йилнинг 3-февралида кечки соат тахминан 21:30ларда милицияга Соқулуқ ҳудудий касалхонасига қаттиқ калтакланган икки ёшли бола келтирилгани ҳақида маълумот тушган.

Қўли, оёғи куйиб, юзи-боши, бадани ва жинсий аъзоси кўкарган, кесилган ҳолдаги бола жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Боланинг онаси болани иш берувчиси калтаклагани ҳақида гувоҳлик берган. Боланинг отаси калтаклаш биринчи марта бўлмаганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчи ўзини ҳам, хотинини ҳам калтаклаб турган.

«Мен унинг шундай қилаётганини (болани масхара қилаётганини) кўрдим, лекин мен ҳеч нарса қила олмадим, чунки у оилам ва болаларимни ўлдириш билан қўрқитди», — деди боланинг отаси видеода.

Дастлабки маълумотларга кўра, боланинг ота-онаси қўлга олинган шахснинг қўлига чўпон бўлиб ишлаган. Улар унга қарздор бўлган.

Зўравонликка учраган болаларга қандай ёрдам бериш мумкин?

Агар сиз зўравонлик қурбони бўлсангиз ёки вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик гувоҳи бўлсангиз, 111 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Бу аноним ва бепул бўлади.

Марказ мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади, шунингдек, ҳар куни, кечаю кундуз ишлайди. Сиз мазкур марказлардан маслаҳат ва психологик ёрдам олишингиз мумкин. Агар сизга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам керак бўлса, мурожаатингиз уларга йўналтирилади.

Қирғизистонда зўравонликдан жабр кўрган болаларга ёрдам бериш марказлари ҳам мавжуд:

  • Чуй вилояти: Бишкек, Карасаева кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти: Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти. Телефон: 0778 4366775
  • Иссиқкўл вилояти: Қоракўл, Жамансариева кўчаси № 163  Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212.
  • Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33. Телефон: 03945 24546