Жалолободда юз берган оммавий муштлашувдан 22 ёшли йигит ҳалок бўлди

277

Жалолобод вилоятида оммавий муштлашув содир бўлди. Унинг оқибатида 22 ёшли йигит ҳалок бўлган. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га вилоят ИИБ тасдиқлади.

Бир гуруҳ ёшлар ўртасида 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси муштлашув содир бўлган. Муштлашув чоғида Ноокен туманида яшовчи 17 ёшли йигит Бозорқўрғон туманида яшовчи 22 ёшли йигитга ўткир буюм билан жароҳат етказган. Яраланган фуқаро Бозорқўрғон вилоят шифохонасига етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

6 февраль куни гумонланувчи қўлга олиниб, «қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.