3-февралда Анқарада Түркиянининг махсус хизмати томонидан ўғирланган «Сапат» маориф муассасасининг директори Орхан Инандининг иши бўйича суд йиғини ўтди. Бу ҳақда «Сабах» нашри хабар қилди.
Суд ҳақида Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова ҳам билдирган эди.
12-июлда Туркиянинг суди Инандини қуролли террор ташкилотини бошқарган деган айб билан қамоққа олган. Аммо Инанди ўзига қўйилган айбни тан олмай тергов билан ҳамкорликдан бош тортган. Анқара прокуратураси Инандини 15 йилдан 22,5 йилгача колонияда қолдиришни сўраган эди.
*2017-йили Қирғизистонда 1992-йилдан бери ишлаб келаётган «Себат» маориф муассасалари ҳукуматнинг қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Ўшанда асосчиларнинг қаторига қирғиз ҳукумати кирган — ҳозир Таълим вазирлиги 30% акцияга эгалик қилади. Туркиянинг ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқларига дин олими Фетхуллах Гулен асос солган деб ҳисоблайди — Гуленнинг ФЕТО ташкилоти ва унинг ташкилотлари Туркияда террорчи деб топилган. Гулен ўзи 2016-йилдаги давлат тўнтариши ҳаракатида айбланган. Қирғизистонда гуленчиларнинг ҳаракати экстремистик ва тақиқланган ташкилотларнинг рўйхатига кирмайди.
Инанди FETО ташкилоти билан 1985-йили танишганини, «Сапат» таълим муассасасида эса 1995-йилдан бошлаб ишлай бошлаганини айтиб берган. У умрбўйича ноқонуний ҳаракатларга бормаганини билдирган.
Суд гумондорни озод қилиш илтимосини рад қилиб, уни қамоқда қолдирди. Кейинги суд йиғини 14-апрелда ўтади.
Инандининг ўғирланиши
Қирғизистондаги «Сапат» таълим муассасаларининг асосчиси Орхан Инанди 2021-йилнинг 31-майида ўғирланган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирилиб, бошқа давлатлардан ҳам Интерпол орқали қидирилган.
Инандининг адвокати уни ўғирлашда гумонланаётган фуқаронинг видеосини бўлишганига қарамай ИИВ иш олиб борилмоқда деб қидирувнинг турли ердаги сурат ҳамда видеоларини чиқариб туриб олган. Бу орада «Сапат»нинг битирувчилари ва ҳамфикрлари Туркия элчилигининг олдида митингга чиқишиб, Инанди у ерда ушлаб турилганидан шубҳа қилиб, элчиликни тинтишни талаб қилишган.
1 -июнда президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучларни сарфлашни топширган. Кейин Жапаров Туркияга бориб, президент Режаб Эрдўғон билан учрашган. Турк ҳукумати аввал ҳам Орхан Инандини уларга ўтказиб беришни ва Қирғизистондаги «Сапат» лицейларини ёпишни талаб қилиб келган.
Ҳуқуқ тартибот органлари Орхан Инанди қидирилмоқда деб маълумот бериб турган вақтда Эрдўғон масалага нуқта қўйиб, Инанди Туркияда эканини билдирган. Аниқроғи, 5-июлда турк раҳбари Инандини Туркияга давлатнинг махсус хизмати олиб келганини айтган. Эрдўғон Инандини «ФЕТОнинг* Марказий Осиё бўйича раҳбари» деб атаган.
Орхан Инандига паспортни «ноқонуний» бериш иши
Қирғизистондаги «Сапат» таълим бериш муассасаларининг асосчиси Орхан Инандининг қирғиз фуқаролигини олишининг қонунийлиги у Бишкекда Туркиянинг махсус хизмати томонидан ўғирлангандан кейин ўрганила бошлаган.
Инанди Түркияга етказилгани маълум бўлгандан кейин МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев матбуот анжумани ўтказиб, у икки паспорт қўлланиш билан «қонунни бузди» деб билдирган. Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова эса, унинг Туркияда олган паспорти яроқсиз эканини билдирган.
Ташиев ўз нутқида Орхан Инандининг қирғиз фуқаролигини олгани бўйича 2019-йили судгача теширув иши очилганини таъкидлаб, иш ҳамон тергов қилинаётганини айтган.
Шунга қарамай юристлар қирғизистонликларга қўш фуқаролик у давлат ходими бўлмаса рухсат берилганини таъкидлашади. Шунингдек Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси бўлган ҳолда ҳам уни ўз давлатига ўтказиб бериш учун махсус суд қарори бўлиши кераклигини айтишади.
Турк фуқароларига қирғиз паспортини «ноқонуний бериш» иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев, президент аппаратининг собиқ бошчиси Фарид Ниязов ҳамда президентга қарашли Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг собиқ масъул котиби Эрнист Апилов гумондор қатори ўтмоқда.
Эрдўғон билан Гуленнинг келишмовчилиги
Фетхуллах Гулен 1999-йили даволаниш учун Туркиядан чиқиб кетиб, собиқ сафдоши, Туркиянинг амалдаги президенти Режаб Тойиб Эрдўғон билан келишмовчилиги юзасидан ватанига қайтиб келмай қўйган.
Эрдўғон ва Гуленнинг ўртасидаги низо 2016-йили кучайган. Ўша йили 16-июнга ўтар кечаси Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳарбийларнинг гуруҳи «давлат тўнтариши»ни уюштиришга ҳаракат қилган. Турк ҳукумати тўнтаришни босиб, унинг оқибатида 249 киши ҳалок бўлиб, 2 мингдан ортиқ фуқаро ярадор бўлгани хабар қилинган.
Кейинчалик Эрдўғон бу тўнтаришга Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорларини айблаб, минглаган кишилар қўлга олинган. Аммо Гулен бу айбловларни инкор қилган.
Турк ҳукумати бу воқеалардан кейин дунё бўйича Гуленга тегишли дейилган мактабларни ёпишни ва ФЕТО ташкилотининг аъзоларини ўтказиб беришни илтимос қила бошлаган.
Эҳтимолий ФЕТО аъзолари, «Себат»нинг ўқитувчилари ва Гуленнинг қариндошлари турли давлатлардан ўғирланиб, Туркияга етказилиб туради.