Бишкекда тез ёрдам машинаси аварияга учраб, уч киши енгил жароҳат олди

345

4-февраль тонгида Бишкекдаги Ахунбаев ва Айтматов кўчаларининг кесилишида Toyota Land Cruiser билан тез ёрдам машинаси тўқнашди. Бу ҳақда Бишкекнинг Патруль милиция бошқармасидан хабар қилинди.

Аварияда тез ёрдам машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчи, шунингдек йўлтанламасни бошқарган аёл енгил жароҳат олишди.

Патруль милициясининг маълумотига кўра икки автомобил ҳам жарима майдонига киргизилди. Инспекторлар йўл ҳалокатининг сабабларини аниқламоқда.

«Тез ёрдам» иштирокидаги йўл ҳалокатлари

24-январда Чуй вилоятининг Қант шаҳрида Lexus 470 русумидаги йўлтанламас билан тез ёрдам машинаси тўқнашган.

«Тез ёрдам хизматининг машинаси овоз чиқарувчи сигналини ёқиб бораётган бўлган, аммо чорраҳага етганда ёнидан йўлтанламас чиқиб келиб урган», — деб билдиришган ўшанда Чуй вилоят ИИБдан.

15-декабрда Бишкекда Тез ёрдамнинг ёш болаларга хизмат кўрсатган бригадаси йўл-транспорт ҳалокатига учраган — Тез ёрдам марказининг етакчиси тез ёрдам машинасининг ҳайдовчиси ухлаб қолгани сабаб бўлганини, автомобил йўлдан четга чиқиб дарахтга урилганини айтиб берган. Натижада бригаданинг шифокори оғир жароҳат олиб, жарроҳлик амалиёти қилинган.

2021-йили декабрда эса Бишкекда тез ёрдам машинаси Subaru русумидаги машина билан тўқнашган.