Иссиқкўлда мактаб қурилишидан 3 млн сом маблағни ўзлаштириб олиш бўйича иш қўзғалди

386

Иссиқкўл вилояти Оқсув туманига қарашли Чўлпон қишлоғида Капитал қурилиш бошқармаси (КҚБ) мактабнинг қурилишига аталган 3 млн сом маблағни ўзлаштириб олган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар берди.

Прокуратура тарқатган  маълумотга кўра, 225 ўринли мактаб қурилишига 62 миллион сом маблағ ажратилиб, мактаб 2018 йилнинг октабрь ойида фойдаланишга топширилган. Текширув давомида маълум бўлишича, КҚБ мутасаддилари пудратчи билан тил бириктирган: улар ҳужжатларни қалбакилаштириб, ишларнинг нархини ошириб кўрсатиб, 3 миллион 224 минг сомни ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш», «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» ҳамда «Хизмат ҳужжатларини қалбакилаштириш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.