Болот Темиров милиция ходимларининг устидан Бош прокуратурага ариза ёзди

407

Temirov Live Youtube-каналининг асосчиси Болот Темиров милиция ходимларининг устидан Бош прокуратурага ариза ёзди. Ариза бўйича текширувни Бишкек шаҳар прокуратураси олиб борадиган бўлди.

Сурат Болот Темировнинг саҳифасидан олинди

Темиров Фейсбук саҳифасида билдиришича, ариза Temirov Live’ журналистларининг шахсий ҳаётига алоқадор видеолар тарқаб кетгани бўйича ёзилган. Шунингдек, суриштирувчи журналист милиция ходимлари жиноят ишнинг асносида олиб борилган процессуал тадбирларни ошкор қилганига норози бўлди.

Аввалроқ «Одамлар орасида» номли Фейсбук саҳифасида Temirov Live’ни ходимларининг шахсий ҳаётига оид видеолар эълон қилинган. Улардан бирида Temirov Live’нинг халқаро грантлар билан ишлаган лойиҳалар етакчисининг жиний алоқа кадрлари ҳам бўлган.

«Клооп», «Азаттык» ва OCCRP мамлакатдаги журналистик суриштирув билан шуғулланган Temirov Live’нинг ходимлари секс-шантажга, туҳматга учраганини аниқлади. Журналистик суриштирувни қуйидаги ҳаволадан ўқишингиз мумкин.

Кузатувлар ва шантаж. Журналист Болот Темировга қарши ҳужум қандай уюштирилган?

Темиров билан Назаровнинг қўлга олиниши

22-январь куни кечки пайтда Temirov Live’нинг офисида ҳуқуқ тартибот органларининг ниқобли ходимлари бостириб келиб, тинтув ўтказишган.

Temirov Live’ни журналистларининг айтишича, куч органлари уларга «бир қиз Болот деган киши бўз уйнинг ёнида наша чекишга мажбурлади» деб шикоят қилишганини айтишган. Шундан кейин улар Темировни полга ётқизиб, чўнтагидан номаълум бир модда топишганини айтган.

Ўша куни милиционерлар Temirov Live’нинг офисидаги техник ускуналарни, процессорларни ҳамда айрим ҳужжатларни олиб чиқиб кетишган.

Кейин Темировнинг қўлини қайриб, кишанлаб наркология бўлимига етказишган. Унинг организимидан гиёҳванд топилмаган. Экспертиза битгандан кейин суриштирувчи журналист милиционерлар унинг чўнтагига «полиэтилен пакетчада яшил модда солиб қўйишганини» билдирган.

Ўша куни милиция импровизатор-оқин Болот Назаровни қўлга олиб, ёнидан полиэтилен пакетдаги гашиш топилганини билдирган.

Назаров билан Темиров қўлга олингандан кейин 23-январда Бишкек шаҳар ИИБ биносининг олдида митинг ўтиб, фаоллар ҳамда журналистлар оқин ва журналистни озод қилишни талаб қилишган.

У ерга Назаровни қўлловчи оқинлар ҳам келиб, милициянинг «ҳаддан ошиши» ҳақида импровизация билан куйлашган. Кейин журналист Болот Темиров билан оқин Болот Назаров ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарилган.

Иккиси ҳам МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошларига алоқаси бўлган компаниялар ҳақида суриштирув чиққандан кейин қўлга олинган.

Суриштирувда Шайирбек Ташиев акаси иккисининг жияни Байгази Матисаков «Қирғизнефтегаз» давлат компаниясига қарашли «Қирғиз Петролеум Компании» ишхонасини бошқаришини тасдиқлаган.

Шунингдек журналистлар Жалолободдаги нефтни қайта ишлатувчи «Регион ойл» заводининг етакчиси билан Шайирбек Ташиевнинг алоқаси бор эканини ҳам аниқлашган. Айни шу компания «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонаси ишлаб чиқарган мазутни сотишдан икки кунда 37 млн сом даромад топган.

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев эса 23-январда матбуот анжумани ўтказиб, Болот Темиров эълон қилган суриштирувдаги маълумотларни «бўҳтон» деб атаб, мазут экспорт қилинаётганига «қувонишимиз керак» деб билдирган.

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жияни, «Қирғиз Петролеум Компани» (ҚПК) давлат компаниясининг етакчиси Байғази Матисаков 25-январда ўзининг «ҳалол» эканини, «унинг ишига Қамчибек Ташиевнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ» эканини айтган. Шунингдек Матисаков компания суриштирувчи журналист Болот Темиров билан унинг жамоасини судга бериш масаласини кўриб чиқаётганини билдирган.