16 ёшдан катталарга тиббий суғурта олишни мажбурий қилиш таклиф қилинди

400

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистоннинг ёши 16дан юқори бўлган фуқароларига тиббий суғуртани мажбурий қилишни таклиф қилди. Муассаса бундай тузатишларни «Тиббий суғурта ҳақида»ги қонунга киргизишни таклиф қилди.

Қонун лойиҳаси 3-февралда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Солиқни сақлаш вазирлиги қонунга ўзгартиришларни киргизиш Мажбурий тиббий суғурта фондининг бюджетига (МТСФ) маблағ тушишини ортиришга имконият беради деб ҳисоблайди. Кейин бу маблағ давлат кафолат дастурига кетади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрига кўра, тиббий суғуртани кўпайтириш билан фуқароларни дори-дармон билан енгиллатилган тарзда суғурталаш мумкин.

Амалдаги қонунга кўра, мажбурий суғуртани меҳнат шартномаси билан ишлаган одамларгина олади.

Мажбурий тиббий суғурта дегани нима?

Мажбурий тиббий суғурта — бу Мажбурий тиббий суғурта фонди одамларга кўрсатилувчи хизмат. Суғурта полисини олиш тиююий хизматларни давлат дастурига кўра имтиёзли шарт билан олишга имкон беради.

Полис бир йилга берилади. Тўловларни ўзлари тўлаган Қирғизистон фуқаролари учун унинг баҳоси  2021-йили 1 286 сом бўлган.