Қирғизистонда коронавирусдан уч бемор вафот этди

262

Қирғизистонда 4-февраль ҳолатига кўра COVID-19 билан ҳасталанган уч нафар бемор вафот этди. Пандемия бошлангандан бери 2 896 нафар киши коронавирус юқтирган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 202 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 107;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 46;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 3 та;
  • Норин вилояти – 3 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 18 та;
  • Жалолобод вилояти – 14 та;
  • Боткен вилояти - 7.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 199 164 га етди.

Шу билан бирга, сутка давомида 591 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди.