Ҳокимиятни куч билан босиб олишда гумонланган Алмаз Сарибаев уй қамоғига чиқди

220

3-февралда Бишкек шаҳар судида ҳокимиятни куч билан босиб олишда айбланган «Толубай» МЧЖнинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибаевнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилди.

Сарибаев уй қамоғига чиқарилди.

Суд адвокат Тимур Султановнинг илтимосини қаноатлантирди. У Сарибаевнинг эҳтиёт чорасини «эркинлигини ажратишга алоқадор бўлмаган» чорага алмаштиришни илтимос қилган.

Сарибаев нима учун қўлга олинган эди?

Асанов ҳокимиятни босиб олишга уринган деган гумон билан 2021-йилнинг сентярида қўлга олинган. У қўлга олингунга қадар ижтимоий тармоқларда тахминан ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Қурсан Асановнинг «Толубай» тижорий банкининг тижорат директори Алмаз Сарибаевнинг овозига ўхшаш дейилган шахс билан суҳбати тарқаган.

Видеонинг остига Асанов, депутат Жанар Акаев ва бошқа сиёсатчилар ҳукуматни қурол билан босиб олишни гаплашмоқда деб ёзилган.

ИИВ мазкур ёзувдаги овоз Асановники эканини далиллаш учун видеони экспертизадан ўтказмаган. Бу сиёсатчининг адвокатлари экспертиза ўтказгандан кейин маълум бўлган, экспертиза видеодаги овоз сиёсатчига тегишли эмаслигини исботлаган.

Бунга жавобан ИИВ мазкур хулосалар «мутахассиснинг хулосаси» бўлиб ҳисобланишини ва у «жиноят иши бўйича далил қатори ҳисобланиши мумкин эмас» деб билдирган.

Аммо Асановни адвокатининг айтишича, экспертизанининг хулосаси овоз ёзуви щнлаган ердан «монтажланганини»,  қонун бузарликлар бўлганини кўрсатган.

Сарибаев қўлланувчиларнинг барига миннатдорчилигини билдирди.

3-февралда ҳукуматни босиб олиш ишининг яна бир фигуранти, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Қурсан Асанов ҳам уй қамоғига чиқарилган.

Суднинг матбуот хизматидан Асанов 2022-йилнинг 14-мартига қадар уй қамоғида бўлишини билдиришган.

Суддан чиққандан кейин Асанов журналистларга интервью бериб, иши бекор қилиниб, оқланишини айтган.