Норин шаҳрининг мэри Жаниш Курбанов хизматдан кетди

345

 

Жаниш Курбанов. Сурат: АКИпресс.ун

Норин шаҳрининг мэри Жаниш Курбанов эгаллаган лавозимидан бўшатилди. Тегишли буйруққа  1-февралда давлат раҳбари Садир Жапаров қўл қўйди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Норин шаҳар мэриясининг матбуот котиби «Клооп»га Курбанов соғлиғи сабаб ўз аризасига кўра хизматдан кетганини билдирди.

«Мэр бўлиб келгандан бери маҳаллий иқлимга кўника олмай қийналди. Соғлиғи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиб тушмай қўйди», — деди Абирова.

Жаниш Курбанов 39 ёшда. Норин шаҳрининг мэри бўлиб 2021-йилнинг 29-ноябрида тайинланган. Бунга қадар Боткен вилоятининг Қадамжой тумани ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

2009-йилгача эса Жалолобод вилоятининг давлат маъмурияти етакчисининг ўринбосари бўлган.

Норин шаҳрининг аввалги мэри Самарбек Болотбеков 29-сентябрда истеъфога кетиш ҳақида аризасини ёзган.

Бунга Болотбековнинг 2021-йилнинг 18-сентябрида «Фирибгарлик»да гумонланиб, МХДҚ тарафидан қўлга олиниши сабаб бўлган.

Терговнинг версияси бўйича Болотбеков парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбековнинг ишига алоқаси бор. Чойбеков 2020-йилнинг октябридаги парламент сайловида алдов йўли билан йирик миқдорда пулни ўзлаштириб олишда гумонланиб қўлга олинган.

20-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Самарбек Болотбековни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатган.