Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан беш киши вафот этди

Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19 билан касалланган беш бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия даврида мамлакатда 2889 нафар киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда 201 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Юқтиришнинг  аксарият Бишкекда қайд этилган.

  • Бишкек - 104;
  • Чуй вилояти - 36;
  • Жалолобод вилояти – 10 та;
  • Боткен вилояти – 12 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 22;
  • Норин вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 3 та;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Ўш - 10.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, пандемия даврида Қирғизитсонда коронавирус юқтиришнинг жами 198 719 ҳолати аниқланган.

2 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда  996 нафар бемор касалхонада, 4530 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 632 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.