Қирғизистонда коронавирусдан тўрт бемор вафот этиб, 243 янги ҳолат қайд этилди

312

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-февралда берган маълумотига кўра, Қирғизистонда COVID-19 юқтирган тўрт нафар бемор вафот этди. Шу билан мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2 893 нафарга етди.

Шунингдек, сутка давомида  243 кишида коронавирус тасдиқланган:

  • Бишкек - 124;
  • Ўш - 5;
  • Чуй вилояти - 56;
  • Ўш вилояти – 5 та;
  • Талас вилояти – 4 та;
  • Норин вилояти – 8 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 27;
  • Жалолобод вилояти – 4 та;
  • Баткен вилояти - 10.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус инфекциясининг 198 962 ҳолати аниқланган.

Шунингдек, сутка давомида 617 нафар бемор тузалиб,  шифохоналардан чиқарилди