Маст аҳволда автомобил бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга ажратиш таклиф қилинди

245

Ички ишлар вазирлиги бир қатор қонунларга ўзгартириш киргизишни таклиф қилди. Унда маст аҳволда машина бошқарганлик учун жазо кучайтирилиб, айрим қоида бузарликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ИИВнинг «Йўл хавфсизлиги ҳақида»ги қонунни ўзгартириш лойиҳасида айтилади.

Маълумотнома-асосламасида ИИВ 2017-2021-йиллар оралиғида Қирғизистонда 32 369 йўл ҳалокати қайд этилгани тўғрисида маълумот келтирилган. Бу авариялардан тўрт мингдан ортиқ киши вафот этиб, яна 49,6 минг нафари жабрланган.

«Ҳайдовчининг айби бўйича йўл-транспорт аварияларининг 28 142 ҳолати ўрин олган, бу йўл-автомобил аварияларининг умумий сонининг 86,9%ини тузади. Автомобил йўлларидаги авариялардан ҳалок бўлганларнинг деярлик 70 фоизидан кўпроғини меҳнатга лаёқатли ёшдаги 25 – 40 ёшдаги одамлар тузади», — деб айтилади ҳужжатда.

ИИВ йўл ҳалокатларининг асосий учун сабабини атаб ўтди:

  • тезликни ошириш;
  • олдинда бораётган аватомобилни ўзиб ўтиш ҳамда қарши қисмга чиқиш;
  • машинани маст аҳволда бошқариш.

Шу сабаб ИИВ мазкур уч қоидани бузганларга нисбатан жазони кучатиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилдан кам бўлмаган муддатга ажратиш таклиф қилинмоқда.

Масалан, машинани маст аҳволда бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилга, авто безорилик учун эса ярим йилга маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда. Агар ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки ичмаганини текширишни рад қилса, унда жазо муддати 5 йилгача узайтирилади.

ИИВ таклиф қилаётган ўзгартиришларда ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш «автомобил бошқариш ҳуқуқини қўлланиш тартиби жиддий ва доимий бузилганда» бўлади деб айтилади. Бунда ҳайдовчи гувоҳномадан камида ярим йилга ажрайди.

ИИВ йўл ҳаракатининг қоидаларини бузиш бўйича кодексга ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракатининг қоидаларини билишини текширувчи моддани ҳам қўшиш таклиф қилинмоқда. Ҳайдовчининг билими агар у йил ичида икки йўлидан ортиқ йўл ҳаракатининг қоидаларини бузса текширилмоқчи.