Мэрия: Бишкекда 300дан ортиқ автобус яроқсиз аҳволда, қатновга 85тасигина чиқмоқда

339

Бишкек мэриясининг Шаҳар транспорт бошқармаси автопаркининг ҳисобида 476 автобус тўхтаб турубди, унинг ичидан кунига 85и қатновга чиқади. Бу ҳақда 1-февралда «Биринчи Радио»нинг эфирида Бишкек мэриясининг Транспорт ва йўл инфраструктурасини ривожлантириш  департаментининг директори Мақсат Нусувалиев айтди.

Унинг айтишича, 300дан ортиқ автобус яроқсиз аҳволда, шунчаки ўрин эгаллаб туради.

«Биз уларни [автобусларни] ҳисобдан чиқариш бўйича ҳужжатларни тайёрлаб қўйдик. Ундан кейин [уларни] Муниципал ҳусусий бошқармалигига ҳисобдан чиқаришга ўтказиб берамиз. [Ҳисобдан чиқариш] автопаркнинг майдони бўшатиш, қайта тиклаш таъмир ишларини олиб бориш, технозонани янгилаш, автопаркнинг ҳудудига асфальт тўшаб, янги автобусларни қабул қилишга тайёрлаш учун ясалмоқда», — деди у.

Автобус паркидаги муниципал автобуслар. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

31-январда шаҳар муниципалитетнинг автобус паркининг вазияти билан вазирлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров танишган. Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати берган маълумотда, у «автобус паркини тўлиғи билан янгилаб, шаҳарнинг барча ички кўчаларини тузатиш зарур» деб таъкидлаган.

«Шаҳарликларни комфорт ҳамда хавфсиз транспот билан таъминлаш керак», — деган Жапаров.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси ўз сафарида йўловчи ташувчи янги автобусга тушиб кўрган. Автобусни Белоруснинг «Минск автомобиль заводи» синов муддатига берган. Бишкек мэри Айбек Жунушалиевнинг айтишича, бу автобус ногиронлар коляскаси тушиб-чиқиши учун буклама пилапоялар, йўловчилар ва ногиронлар қулай чиқиб-тушиши учун автомобилнинг кузови бир томонга пастловчи «Клининг» тизими ўрнатилгани билан фарқ қилинади.

Ақилбек Жапаров ва Айбек Жунушалиев янги келган автобуснинг ёнида. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

Бишкекнинг жамоатчилик транспорти

Миллион аҳолиси бор Бишкек шаҳрида жамоатчилик транспортининг етарсизлиги бир неча йилдан бери муаммо яратиб келади.

Бугунги кунда пойтахтда шаҳар транспортининг беш тури қатнайди: ҳусусий маршруткалар, мэриянинг қарамоғида ишлаган маршруткалар, муниципал автобуслар ҳамда троллейбуслар, «Шидир Жол Кей Джи» ҳамда «Эко пассажирские перевозки» фирмаларининг ҳусусий автобуслари.

Уларнинг энг кўпи — ҳусусий маршруткалар, аммо уларнинг сони ҳақида расмий маълумотлар турлича. Ундан ташқари, йилсакин уларнинг сони камаймоқда. 2021-йилнинг октябрида Шаҳар транспорт бошқармасининг етакчиси Максат Нусувалиев қатновга умумий 1 590 маршрутка чиқаётганини айтган. Унинг айтишича, бу 2017-йилга қараганда бир қанча кам, сабаби ўша вақтда шаҳар бўйича жами тўрт минг маршрутка юрар эди.

Муниципал автобусларнинг сони ҳам камаймоқда. Агарда 2019-йили қатновга 137 автобус чиқаётган бўлса, ҳозирда бўлгани 85-95 автобус қатновга чиқмоқда.

Бу охирги йиллари янги автобуслар бўлгани бир неча марта олиб келингани, улар «тюлеевнинг» эски автобусларининг ўрнига келаётгани билан боғлиқ. Йўлда уларнинг умумий сони кўпаймаган.

Ақилбек Жапаров ва Айбек Жунушалиев автобус паркида. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

Троллейбуслар — расмий маълумотларга таянсак, сони кўпаяётган ягона муниципал транспорт. 2018-йили рейсга фақатгина 100 троллейбус чиққан бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 130га етиб қолди. Аммо ҳозирча мэрия янги троллейбусларни сотиб олишни режалаштиргани йўқ, чунки янги симларни тортиш газ билан юрган автобусларни сотиб олишга қараганда қиммат бўлади.

Шаҳар транспорт бошқармасини етакчисининг айтишича, ҳозирда шаҳар бўйича барча турдаги жамоат транспортининг 1 900 донаси маршрутга чиқади, аммо талаб бўйича, уларнинг сони 2400 бўлиши керак.

2021-йили мэрия билан тузилган келишим орқали «Эко пассажирские перевозки» Ўзбекистондан Бишкекка 210 янги автобус олиб келган. Аммо ўтган йилнинг декабрида келган автобусларнинг ярми ҳайдовчиларнинг етарсизлиги сабаб ҳайдалмай тургани маълум бўлган.

Амалдорлар эса турғунларни шароитга кўра хизмат кўрсатиш ҳамда маршруткалар сонини қисқартириш учун пойтахтга камида 1300-1500 автобус ҳамда тролейбус кераклигини бир неча марта айтишган. Ҳозир янги олиб келинган автобуслар билан уларнинг сони 300дан бир оз кўп.

Бишкек мэрияси 2021-йили бир неча марта янги автобусларни сотиб олишини билдирган. Бундай билдирувнинг охиргиси декабрнинг бошида чиққан. Ўша вақтда Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизмати Қирғизистонга минг автобус олиб келиш бўйича Бишкекнинг мэри Айбек Жунушалиев билан Қозоғистоннинг савдо ва интеграция вазири Бақит Султановнинг ўртасида меморандумга қўл қўйилгани ъабар қилинган. Автобуслар 2022-йили лизингга келади, аммо қачон экани аниқ эмас.

Аввалроқ Қирғизистонда BELES номидаги янги автобус чиқарилгани маълум бўлган. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, автобус яқин орада сертификат олиб, текширувдан ўтиши учун Россияга етказилиши керак. Улар автобусларни ундан кейин ишлаб қичариш учун рухсат олишга умид қилишмоқда.