МХДҚ: Турк тадбиркорини ўғирлашни уюштирганлардан бири қўлга олинди

355

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари 1998-йили туғилган Махаматкарим ўғли Ниязалини қўлга олди. У махсус хизматнинг версияси бўйича, декабрнинг бошида С.Д номли турк тадбиркоридан пул таъма қилишни ва уни ўғирлашни уюштирганлардан бири.

МХДҚ мазкур қилмишнинг асосий фигуранти Болот Мамитов ҳам қидирувда эканини қўшимча қилди. Ундан ташқари, тергов ишларининг юришида турк тадбиркорини ўғирлашга қатнашган яна бир шубҳали аниқланган. У турк миллатидаги  Озген Эртугрул Каана исмли қирғиз фуқароси экани маълум бўлган. Ҳозирда унга ҳам қидирув эълон қилинди.

Шунингдек.ю мазкур иш бўйича қўлга олинган блогер Бегимай Жоробаева уй қамоғига чиқарилди.

МХДҚ қирғизистонликлардан «қидирувдаги одамлар бўйича маълумот топган вақтда» ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилишни илтимос қилди.

Турк тадбиркорининг ўғирланиши

2021-йилнинг декабрь ойининг бошида МХДҚ С.Д. исмли турк фуқаросини ўғирлашга гумонланаётган бир неча киши қўлга олинганини билдирган. Матбуот хизмати қўлга олинганларнинг орасида ИИВнинг ходимлари, қирғиз фуқаролари ҳамда хорижликлар бор эканини хабар қилган. Улар тадбиркордан 3 миллион доллар таъма қилишган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, турк тадбиркори Қирғизистонга 1-декабрда учиб келган. Уни «ҳужжатларни текшириш керак» деган баҳона билан қўлга олиниб «Манас» аэропортининг милиция бўлимига етказилган.

«Шундан кейин тўпонча тақаб қўрқитиб, барча қимматбаҳо буюмларини (пул, соат, телефон, ноутбук в.б.) олиб, бошига қоп кийдириб ҳусусий уйга олиб бориб 5 кун ушлаб туришган», — деб билдиришган МХДҚдан.

Махсус хизмат тадбиркорни ўғирлашни унинг дўсти ва бизнес-ҳамкори «А.Б.» уюштирганини ҳам хабар қилган. У жиноятни амалга ошириш учун кишиларни топиб, тайёргарлик кўргани айтилади.

«Кейин ўғирлаганлар “А.Б.” орқали сўзлашувларни олиб бориб, уни озод қилиш учун 400 минг доллар олишга рози бўлиб тадбиркорни қўйиб юборишган», — деб берилган МХДҚнинг билдирувида.

МХДҚдан жиноятга гумондор қатори тўрт киши қўлга олинганини билдирган. Қўлга олинганларнинг орасида «Манас» аэропорти хизмати бўйича ҳаво транспорт бошқармасининг етакчиси «П.Т.» ҳамда блогер Бегимай Жоробаева.

Аммо Жоробаеванинг адвокати ўтган йилнинг декабрида ҳимоясидаги шахснинг бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, бош шубҳали озодликда юрганини айтган. Шунингдек у  «воқеа МХДҚ айтгандек бўлмаган» деб қўшимча қилган.