Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган тўрт киши вафот этди

341

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган тўрт нафар бемор вафот этган.  

Вазирлик маълум қилишича, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириб, вафот этганларнинг умумий сони 2884 киши вафот этган.

Шу билан бирга охирги кеча-кундузда коронавирус юқтиришнинг янги 202 ҳолати қайд этилган.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида – 69;
  • Чуй вилоятида – 69;
  • Иссиқкўл вилоятида – 22;
  • Боткен вилояти – 14;
  • Жалолобод вилоятида – 9 та;
  • Ўш вилояти – 7;
  • Талас вилоятида – 5;
  • Норин вилоятида – 5;
  • Ўш шаҳри - 2.

Шу билан пандемия бошланганидан буён мамлакат бўйлаб умумий касалланганлар сони 198 518 нафарга етди.

Охирги суткада 547 киши коронавирусдан тузалди.

Айни пайтда 1063 нафар бемор касалхонага, 4903 нафари эса уй шароитида даволанмоқда.