«Лайлак ҳеч қачон анклав бўлмайди». Ташиев Тожикистон билан сўзлашувлар бўйича

251

Лайлак тумани ҳеч қачон анклав бўлмайди, Қирғизистоннинг ҳудудида Тожикистоннинг Ворух анклавига коридор берилмайди. Бу ҳақда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билдирди.

У «сиёсатчилар, блогерсифатлар» ҳамда айрим депутатлар Қирғизистонда Тожикистоннинг анклавига транспорт коридори берилади деб халққа ёлғон маълумот тарқатмоқда деб тушунтирди.

«Ворухга йўл бериш учун биринчидан у йўлнинг мақомини аниқлаб чиқишимиз керак. У давлат келишувининг асосидагина аниқланади. У йўл кимники бўлиши керак, қандай солиш керак, узунлиги қандай бўлиши керак, уни [йўлни] ким қараши керак, бунинг бари давлатнинг йирик келишуви асосидагина олиб борилади. У катта келишув тузилиб, шундан кейингина қарор қабул олинади. Кейин йўқ ердан Лайлак анклавда қолади дейиш тўғри эмас. Лайлакни ҳеч қандай анклавда қолдирмаймиз. Рават — Ақ-Сой билан ҳам ҳамда албатта Тўрткўча билан ҳам йўл бўлади», — деб билдирди МХДҚнинг етакчиси.

Ташиевнинг айтишича, Қирғизистон Ақ-Сой қишлоғини кенгайтириш учун Рават-Ақ-Сой янги йўлини қуради.

Ташиев қўшимча қилишича, қирғиз тожик чегарасини делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссия бир ҳафтадан кейин қайтадан ишини тиклайди. У кўп нарсани айта олмаслигини, аммо «Тожикстон чегара масаласини ҳал қилишга жуда манфаатдор» деб таъкидлади.

Ворух Анклави — Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Тожикистоннинг ҳудуди. 130 квадрат километр ерда 35 минг атрофида одам яшайди. Анклавнинг ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг аҳолиси фойдаланишга вето қўйилган баҳсли ерларга ўтроқлашиб олдинглар деб бир-бирини айблаб келишади.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ҳудуди орқали Тожикистон билан Ворухни боғлаган йўл ўтади. Унинг транзит деган  статуси бор: Унда назорат ўтказиш пункт ва чегара назорати йўқ. Аммо йўл ўтган ердаги қирғиз қишлоқларининг турғунлари у чегарачилар томонидан назорат қилинмаётганидан норози.

Лайлак тумани — жанубда Тожикистон билан чегарадош бўлган Баткен вилоятидаги уч туманнинг бири. Бу ҳудуд қўшни давлатга ўта яқин жойлашани сабаб, у ерда аҳолининг, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларининг ўртасида тез-тез жанжаллар бўлиб туради.