2022-йилнинг 1-январиан бошлаб «оилага кўмак» пособиесини олган кам таъминланган оилаларга электр энергиясининг тарифи 1 кВт/с учун 50 тийинга арзонлатилди. Тариф ойига 700 кВт/соат лимитни ошмаган ҳолатдагина ишлайди.
Бу ҳақда 29-январда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди. Муассасадан мазкур қарор манзилли ижтимоий қўллов кўрсатиш мақсадида қабул қилинганини қўшимча қилишди.
Президент Садир Жапаров кам таъминланган оилалар учун тарифларни камайтириш буйруғини ўтган йилнинг декабрида қўл қўйган. Унинг айтишича, 2022-йилдан бошлаб 110 518 оила электр энергияси учун ҳақи камайтирилган тарифар билан тўлайди.
Бунга қадар ҳукумат энергетика инқирози ҳолатида тарифларни кўтарган — тариф 2021-йилнинг 15-октябридан бошлаб ишлай бошлаган.
Аммо кейинги иситиш мавсумидан бошлаб тарифлар одий истеъмолчилар учун ҳам 10%га кўпаяди.
Вазирлар маҳкамаси 2021-йилнинг 30-сентябрида 2021-2025-йилларга нисбатан электр ва иссиқлик энергияси учун ўрта муддатли тариф сиёсати тасдиқланганини хабар қилган. Унга кўра, аҳоли учун электр энергиясига бўлган тарифлар кўтарилмайди ва ойига 700 кВт/соатдан ортмаган ҳолда 1 кВт/соат учун 0,77 тийин бўйича қолади. 700 кВт/соатдан ортса — 2,16 сом бўлади.