Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан беш киши вафот этиб, 389 янги ҳолат қайд этилди

Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 29-январь ҳолатига кўра коронавирусдан беш киши вафот этди, юқтиришнинг 389 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек шаҳрида — 227;
  • Чуй вилоятида — 115;
  • Иссиқкўл вилоятида — 24;
  • Баткен вилоятида — 13;
  • Жалолобод вилоятида — 12;
  • Талас вилоятида — 4;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 197 835га етди. Мамлакат бўйича 186 386 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 872 киши вафот этди.

Охирги суткада касалликдан 615 бемор тузалди. Ҳозирда 1 086 нафар бемор касалхонада, 5 974 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.