Қумтўр 2021-йили олтин сотганми, сотмаганми? Вазирлар маҳкамасининг чалкаштириши

Вазирлар Маҳкамаси 29-январда «Қумтор»га вақтинча ташқи бошқарув жорий қилинганидан бери коннинг барча олтинлари давлат ҳудудида ва республика ҳисобида қолаётганини билдирди.

Қумтўрдаги юк ташувчи машиналар.

Аммо, 18-январда вазирлар маҳкамаси «Қумтор Голд Компани»нинг 2021-йилга нисбатан ҳисоботини тасдиқлаган, унда компания 856 миллион долларга олтин сотгани ҳақида айтилади. Вақтинча ташқи бошқарув вақтидаги даромад эса 621 миллион долларни ташкил қилган. Олтинни кимлар олгани айтилмаган.

Ҳисоботга кўра, 2021-йили Қумтўрда 14,5 тонна олтин ундирилган. Компания 2022-йили 17 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини билдиради.

Савдонинг кўлами бўйича маълумотлар бунга қадар айтилмай келган. Давлат ҳукумати Centerra компанияси бундай маълумотларни нотўғри тушуниб олган бўлиши мумкин бўлгани сабаб, ошкор қилиб бўлмайди деб билдирган эди. Centerra Gold Inc. — қирғиз ҳукумати бир неча иш бўйича судлашиб келаётган Канаданинг олтин ишлаб чиқарувчи компания.

Айни вақтда, 2021-йилнинг сентябрида вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Қумтўрнинг жами олтини давлат ҳудудида эканини хабар қилган. Компаниянинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук, бундан кейин «Қумтўр Голд Компани» компанияси ишлаб чиқарган барча маҳсулотни Миллий банк сотиб олишини билдирган. Аммо Миллий банк «Қумтор Голд Компани» билан конда ишлаб чиқарилган олтинни сотиб олиш бўйича келишув тузилмаганини айтган.