Қирғизистоннинг Миллий олимпиада қўмитаси Пекинда ўтувчи қишки Олимпиада ўйинларига борувчи жамоанинг расмий либосларини кўрсатди. Муассаса хабар қилишича, либос 29-январда келган.
«Аввалги кун таништирилган комплект машқлар учун деб ҳисобланади. Уни Хитойнинг Tectop компанияси бепул берди», — дею билдиришди қўмитадан.
Бу либосларнинг сурати эса ижтимоий тармоқларда тарқаб, қўлланувчилар уни бошқа давлатларнинг либослари билан солиштирмоқда.
Қишки Олимпиадада Қирғизистон шаънини биргина спортчи ҳимоя қилади — чанғичи Максим Гордеев. У билан бирга мураббийй Игорь Борисов, шунингдек бир қатор амалдорлар боради: миллий олимпиада қўмитасининг ходими Чолпон Жумагазиева, МОҚнинг президенти Садир Мамитов ҳамда бош котиб Қиличбек Сарбагишев. Олимпиадага президент Садир Жапаров ҳам боради.
Қўмита мураббий ва иштирокчининг илтимоси билан 2021-йилнинг 30-декабридаёқ формаларга буюртма берилиб, парад ва мусобақалар учун 12 экипировка сотиб олинганини қўшимча қилди. 17-январда профессионал чанғилар сотиб олинган.
Қўмита миллий ва олимпиада рамзлари туширилган қалпоқ, логотиплар ҳамда байроқларга ҳам буюртма қилган.
Қишки Олимпиада 4-20-февраль оралиғида ўтади. Чанғи спортининг устаси Максим Гордеев мусобақага 16-февралда қатнашади.