Олий суднинг раиси Нургул Бакирова хизматидан кетиш ҳақида ариза ёзди

286
Нургул Бакирова

Олий суднинг раиси Нургул Бакирова президент Садир Жапаровга хизматидан кетиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда Олий суднинг матбуот хизмати 31-январда хабар қилди.

Маълумотга кўра, Бакировнинг хизматдан кетишига янги Конституцияда Олий суд бошчисининг хизматга қўйиш тартиби тўлиғи билан ўзгартирилгани сабаб бўлган.

«Бунга қадар раис /раиса Олий суднинг судьялари тарафидан 3 йиллик муддатга сайланиб келса, янги Конституция бўйича Судлар кенгашининг таклифи асосиа Жогорку Кенеш депутатларининг розилиги билан президент тарафидан 5 йиллик муддатга тайинланади», — деб билдиришди муассасадан.

Бакирова 2021-йилнинг апрель ойида Олий суднинг раиси бўлиб сайланган. Қирғизистоннинг янги Конституцияси эса 2021-йилнинг 5-майида қабул қилинган.

У 2018-йилнинг 23-майидан бошлаб Олий суднинг судьяси бўлиб, раиснинг ўринбосари хизматини бажарган.

Бакирова Олий судгача 2007-йили Ўш вилоят суди етакчисининг ўринбосари бўлиб етти йил ишлаган. Шундан кейин Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг гендер сиёсати бўлимининг етакчиси, кейин ҳуқуқни таъминлаш бўлимининг етакчиси, кейин ҳуқуқни таъминлаш бўлимининг етакчиси бўлган.

2015-йили бўлган парламент сайловга Бакирова «Ата Мекен» партиясининг сафида қатнашган. Аммо у мандатга кира олмаган.

Бундан ташқари, Бакирова Садир Жапаровга нисбатан «Гаровга олиш» модаси билан қўзғалган жиноят ишининг асносида чиққан суд қарорларини бекор қилган суд коллегиясининг таркибида бўлган. Ўшанда иш қайта текширувга жўнатилиб, кейинчалик иш қисқартирилган.

Олий суднинг собиқ етакчиси Гулбара Калиева «лавозимини суиистеъмол қилиш»да гумонланиб, 2021-йилнинг март ойиа хизматидан олинган.