«1,2 млн сом зарар». Сари-Челек қўриқхонасининг ходимларига жиноят иши қўзғалди

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Сари-Челек давлат биосфера қўриқхонасининг ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғалганини билдирди.

Сари-Челек давлат биосфера қўриқхонаси. Сурат: Today

Назорат органининг маълумотига кўра, Ақси туман прокуратураси текширув вақтида давлат қўриқхонасининг масъул кишилари оргтехникаларни, йилқиларни, шунингдек асал сотишдан тушган даромадни ўзларига ўзлаштириб олишганини аниқлаган. Натижада 1,2 миллион сом миқдорида зарар етказилган.

Прокуратура «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.