Суриштирувчи журналист Болот Темировнинг рафиқаси ва Темиров Live таҳририятининг бир неча ходимлари Бишкек ички ишлар бошқармасида сўроқ бериб чиқди. Адвокат Замир Жоошев улар сўроққа гувоҳ сифатида келганини билдирди.
Жоошев сўроқ икки соат давом этгани ва «ўзаро ҳурмат асосида» ўтганини қўшимча қилди.
«Болот Темировга қўйилган жиноят ишида тўрт журналист гувоҳ сифатида чақирилган. Гувоҳлар адвоатларнинг иштирокида, терговчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Ошиқча саволлар берилмади», — деди Жоошев.
Шунингдек, адвокат 28-январда сўроққа чақирилган журналистларнинг айримлари кела олмай қолганини, эҳтимол келгуси ҳафтада чақирилиши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ, 28-январда тунда Temirov live’нинг барча ходимларини гувоҳ қатори сўроққа чақирилгани маълум бўлган.
Темиров ва Назаровнинг қўлга олиниши
22-январь куни кечки пайтда Temirov Live’нинг офисида ҳуқуқ тартибот идораларининг ниқобли ходимлари бостириб кириб, тунтув ўтказган.
Temirov Live’ журналистининг айтишича, куч идоралари уларга «бир қиз Болот деган киши бўз уйнинг ёнида наша чекишга мажбурлади» деб шикоят қилганини айтишган. Шундан кейин улар Темировни полга ётқизиб, чўнтагидан номаълум бир модда олиб чиқишганини айтган.
Ўша куни милиция ходимлари Temirov Live’нинг офисидаи техник ускуналарни, процессорларни ҳамда айрим ҳужжатларни олиб чиқиб кетишган.
Кейин Темировнинг қўлини қайриб, кишанлаб наркология бўлимига етказишган. Унинг организимидан гиёҳванд модда топилмаган. Экспертиза тугагандан кейин суриштирувчи журналист милиция ходимлари унинг чўнтагига «полиэтилен пакетда яшил модда солиб қўйишганини» билдирган.
Айни кунда милиция оқин импровизатор Болот Назаровни қўлга олиб, ёнидан полиэтилен пакетдаги гашиш топилганини билдирган.
Назаров ва Темиров қўлга олингандан кейин 23-январда Бишкек ШИИБ биносининг олдида митинг ўтиб, фаоллар ва журналистлар импровизатор билан журналистни озод қилишни талаб қилишган.
У ерга Назаровни қўллаган оқинлар ҳам келиб, милициянинг «ҳаддан ошиши» ҳақида импровизация билан куйлаган. Кейин журналист Болот Темиров билан Болот Назаров ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарилган.
Иккиси ҳам МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошларига алоқадор компаниялар ҳақида суриштирув чиққандан кейин қўлга олинган.
Суриштирувда Шайирбек Ташиев акаси иккиснинг жияни Байгази Матисаков «Қирғизнефтегаз» давлат ширкатининг шўъбаси бўлган «Қирғиз Петролеум Компании» ишхонасини бошқаришини тасдиқлаган.
Шунингдек журналистлар Шайирбек Ташиев Жалолободдаги нефтни қайта ишлатувчи «Регион ойл» заводининг етакчиси эканини ҳам аниқлашган. Айни шу компания «Қирғиз Петролеум Компани» ишканаси ишлаб чиқарган мазутни сотишдан икки кунда 37 млн сом даромад топган.
МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев эса 23-январда матбуот анжумани ўтказиб, Болот Темиров эълон қилган суриштирувдага маълумотни «ёлғон» деб атаб, мазут экспорт қилинаётганидан «қувонишимиз керак» деб билдирган.
МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жияни, «Қирғиз Петролеум Компани» (КПК) давлат компаниясининг етакчиси Байгази Матисаков 25-январда ўзининг «ҳалол» эканини, «унинг ишига Қамчибек Ташиевнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ» эканини айтган. Шунингдек Матисаков компания суриштирувчи журналист Болот Темиров ва унинг жамоасини судга бериш масаласини кўриб чиқаётганини билдирган.