Абдилас Малдибаев номидаги миллий академиянинг опера ва балет театрининг етакчиси Керим Турапов хизматдан кетди. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Турапов хизматини ўз истаги билан топширган. Уни хизматдан бўшатиш ҳақидаги расмий буйруқ эса муассасага 28-январда келиб тушган.
Керим Турапов мазкур хизматга 2019-йилнинг 31-январида ўша вақтаги бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиевнинг буйруғи билан тайинланган.
Опера қўшиқчиси 2000-йилдан бошлаб 2007-йилга қадар миллий Филармониянинг директори бўлиб ишлаб, аммо кейинчалик Жогорку Кенешга депутат бўлиб сайлангани сабаб ишдан кетган.
Парламентда у 2007-2008-йиллари ишлаб, шундан кейин қайта Филармонияни бошқара бошлаган. Кейинчалик Турапов Асанкан Жумакматов номидаги симфоник оркестрнинг вокалист солисти бўлиб ишлаган.
Опера ва балет театридаги можаро
2021-йили 6-мартда Абдилас Малдибаев номидаги Қирғиз миллий опера ва балет академия театрининг артистлари сахнага чиқишдан бош тортиб, томошабинлардан кечирим сўрашган.
Норози бўлган томошабинларнинг айтишича, улар Россия юлдузларининг иштирокидаги «Оққуш кўли» («Лебединое озеро») балетини 40 дақиқага яқин кутишган. Кейинроқ миллий балет театрининг артислари чиқиб, спектакль бўлмаслигини эълон қилишган.
Кейинчалик артистлар театр раҳбариятига овозини етказиш учун шу қадамга боришга мажбур бўлганини билдиришган.
Балет раққосларининг айтишича, уларнинг шахсан ҳар бири билан меҳнат шартномаси тузилмаган — Меҳнат кодексининг умумий низоларини ўз ичига олган жамоат шартномасигина бор. Бу келишувда тижорий лойиҳаларда меҳнат ҳақларини тўлаш, ўйинларнинг сони каби бир қатор жиддий маслалар кўзда тутилмаган — бир ойлик меҳнат маошигина тасдиқланган.
Кейинчалик театрнинг етакчиси Карим Турапов бундан кейин тижорий спектакллар қўйилмай, хорижий артистлар чақирилмаслигини билдирган.
Балет театридаги жанжад ҳукуматга қадар етган. 2021-йилнинг 9-мартида ўша вақтдаги биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков жанжаллашган икки томон ва Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири билан учрашган.
Маданият вазирлиги жанжални тергов қилиш бўйича махсус комиссия тузиб, унга юристлар, аудиторлор ва балет труппасининг вакиллари кирган.