Kaktus.media нашрининг офиси ёнида митинг бўлиб ўтди

410

Kaktus.media нашрининг биноси ёнида 28 январь куни  митинг бўлиб ўтди.

Намойишчилар нашрни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 27 январь куни бўлиб ўтган чегара можаросини «бир томонлама ёритишда» айбламоқда. Бунинг сабаби, Қирғизистон нуқтаи назаридан ташқари, мақолада Тожикистоннинг ҳам позицияси ёритилганидир.

Сурат «Клооп Медиа».

Нашр Тожикистоннинг « ASIA-Plus » нашрининг мақоласини қайта чоп этганини ва бу тожик оммавий ахборот воситаларидан олинган материал эканлигини эслатиб ўтди. Ўқувчиларнинг реакцияларини кўргандан кейин эса  «Кактус» кечириб сўраб, нима учун бу нуқтаи назарни ҳам кўрсатиш муҳимлигини тушунтирди.

«Мазкур публикациянинг ягона мақсади – тожик томон қандай ахборот сиёсати олиб бораётганини, Тожикистоннинг ҳукумати оддий фуқароларига қандай маълум тарқатганини қирғиз жамоатчилигига кўрсатиш эди. Ҳозирда ахборот уруши бораётгани аниқ. Унга қаршилик кўрсатиш учун иккинчи томон қандай ҳаракатларни олиб бораётганини аниқ билишимиз керак. Эълон қилинган материалда, маълумот манбасига ҳавола берилган », — деб айтган «Кактус».

Тушунтириш веб-сайтда эълон қилинган бўлсада, одамлар митингга келишди – митингга чақириқ турли нашрлар, жумладан «Регион ТВ» журналистлари томонидан ҳам ёзилган.

Митинг иштирокчиларининг аксарияти «Кактус»нинг ўша мақоласини ҳам,  кейинги изоҳини ҳам  ўқимаганликларини тан олишди. Айримлари оммавий ахборот воситаларини умуман ўқимаган, аммо улар, гўё, «Кактус» маълумотни ишончсиз тарзда ёритганини эшитишган.

Митинг қандай ўтди?

Намойишчилар кам бўлди, бироқ нашрни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб журналистлар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар келди.

Митинг иштирокчилари орасида таниш чеҳралар ҳам бор эди, масалан, 2021 йил февраль ойида коррупцияга иқрор бўлган божхона раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовни қўллаб-қувватлаш митингида қатнашган Ирғалай Қидиралиева. У, шунингдек, 2020-йилнинг 8-мартдаги юришни ҳам бузган эди.

Сурат: «Клооп Медиа». Иргалай Кидиралиева

Бундан ташқари бошқа тарафда 23-январда ИИВнинг олдида суриштирувчи журналист Болот Темировни қўллаш акцияида «провакация қилганлар» баннерларини илиб акция ўтказишган.Улар Kaktus Media нашри «ёпилсин» ёки «қирғиз халқидан кечирим сўрасин» деган талаб қўйишди.

Шундан кейин адвокат Канат Хасанов журналистлар воқеани ики томонлама ёритишга мажбур эканини таъкидлаб, тожик томоннинг версиясини жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида чиқарганини билдирди.

Сўнгра «Болот Темировни қўллов митингида провакация қилган киши» Kaktus Media нашрини ёпиш ҳақидаги талабдан бош тортишни таклиф қилди.

Намойишчиларнинг қолган қисми бир сиёсатчи Адахон Мадумаровдан, бир Боткен вилоятидаги вазиятдан норози эканини билдиришди. Улар Қирғизистонда президентлар кўп бўлгани, лекин бирортаси ҳам чегара муаммосини ҳал қилмаганини айтишди.

Канат Хасанов депутат Адахан Мадумаров билан учрашишни талаб қилган намойишчиларга сиёсатчининг олдига боришни, «Кактус» офиси ёнида йиғилиш ўтказмасликни таклиф қилди.

Митинг якунида намойишчиларнинг баъзилари «Кактус»га нисбатан ҳеч қандай шикоятлари йўқлигига иқрор бўлишди. Айримлар эса ҳамон журналистлар ёки Мадумаров билан учрашмоқчи бўлган, бу эса митинг иштирокчилари ўртасида жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.