Бишкек ШИИББи Temirov live ходимларини барчасини сўроққа чақирди

430

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси Temirov live нашриётининг барча ҳодимларини 28-январда соат 18:00да гувоҳ сифатида сўроққа чақирди.

Журналистлар сўроққа нашриёт асосчиси, суриштирувчи журналист Болот Темиров ҳамда шоир ва қўшиқчи Болот Назаровга қарата қўзғалган жиноий иш асносида чақирилганини аниқлашди.

«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бизни ўзлари уюштирган гиёҳвандлик шоусига боғлиқ сўроққа чақиришди, бироқ бизнинг фаолиятимиз бўйича маълумот олишга қизиқишяпти деган гумон қиляпмиз», — деб ёзилади Temirov live тарқатган билдирувда.

Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати «Клооп»га Temirov live нинг барча ходимлари сўроққа чақирилганини тасдиқлади.

Темиров ва Назаровнинг қўлга олиниши

22-январь куни кечки пайт Temirov Live идорасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ниқобли ходимлари бостириб келиб тинтув ўтказган.

Temirov Live журналистининг айтишича, куч органлари уларга «бир қиз, Болот деган киши бўз уйнинг ёнида наша чекишга мажбурлади» деб шикоят қилганини айтишган. Шундан сўнг улар Темировни полга ётқизиб, чўнтагидан номаълум бир модда олишганини айтган.

Шу куни милиционерлар Temirov Live идорасидан техник ускуналарни, жумладан, процессорларни ҳамда айрим ҳужжатларни олиб чиқиб кетган.

Кейин Темировнинг қўлини қайриб, кишанлаб наркология бўлимига етказишган. Унинг организмидан гиёҳванд модда топилган эмас. Экспертиза бутгандан кейин суриштирувчи журналист милиционерлар унинг чўнтагига «елим пакетчада яшил модда солиб қўйишганини» билдирган.

Шу куни милиция шоир ва қўшиқчи Болот Назаровни қўлга олиб, ёнидан елим пакетчада гашиш топилганини билдирган.

Назаров ҳамда Темиров қўлга олингандан сўнг 23-январда Бишкек ШИИБ биноси олдида митинг бўлди, фаоллар ва журналистлар шоир ҳамда журналистни бўшатишни талаб қилди.

У ерга Назаровни қўллаб шоирлар ҳам келиб, милициянинг «ҳаддан ошиши» тўғрисида куйлашган. Сўнгра журналист Болот Темиров ва шоир Болот Назаров ҳеч қаёққа кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарилган.

Иккиси ҳам МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошларига алоқадор компаниялар тўғрисида суриштирув чиққандан сўнг қўлга олинган.

Суриштирувда Шайирбек Ташиев акаси иккисининг жияни Байгази Матисаков «Кыргызнефтегаз» давлат компаниясининг шўъба «Кыргыз Петролеум Компании» ишхонасини бошқаришини тасдиқлаган.

Шунга кўра журналистлар Шайирбек Ташиев Жалолободдаги нефтни қайта ишлаб чиқарувчи  «Регион ойл» заводининг етакчиси эканини ҳам аниқлашган. Шу компания «Кыргыз Петролеум Компани» ишхонаси ишлаб чиқарган мазотни сотишдан икки кунда 37 млн сом даромад топган.

Шунингдек МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев 23-январдаги матбуот йиғилишида, Болот Темиров эълон қилган суриштирувдаги маълумотларни «ёлғон яшиқ» деб атаб, мазот экспорт қилинаётганига «қувонишимиз керак» деб билдирган.

МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг жияни, «Кыргыз Петролеум Компани» (КПК) давлат компаниясининг бошчиси Байгази Матисаков 25-январда ўзини «тоза» эканини, «унинг ишига Қамчибек Ташиевнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ» эканини айтган. Шунга кўра  Матисаков компания суриштирувчи журналист Болот Темиров ҳамда унинг командасини судга бериш  масаласини кўраётганини билдирган.