Лебединовкада мактаб ўқувчисини уришда айбланган ўқитувчи ишдан бўшади

382

Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғидаги №1 мактаб-гимназиясининг ўқитувчиси ишдан бўшади. Бунгача мактаб ўқувчисининг ота-онаси бу аёл ўқувчиларни калтаклаб юрганини билдиришган. Аёл ишдан бўшаганини «Клооп»га таълим вазирлигининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Муассасадан ўқитувчи ўз ихтиёри билан ишдан бўшашга ариза ёзиб, мактаб раҳбарияти аризани қабул қилганини маълум қилишди.

Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 21-январда тарих фани ўқитувчиси билан 8-синф ўртасида жанжал чиққан. Кейин видеоси ижтимоий тармоқларга тарқалган. Видеода ўқитувчи куч ишлатаётганини кўриш мумкин.

Ўқувчиларнинг ота-оналари ўқитувчи болаларни доим калтаклаб келганини билдиришган.

Вазирликдан воқеадан кейин 24-январда мактабда ота-оналар билан милиция ходимлари иштирокида йиғин ўтганини айтишди.

«Учрашув якунида мактаб раҳбариятига “Ўқитувчининг мақоми ва этикаси” ҳақидаги қонунни сақлаш бўйича ўқитувчилар жамоасига тушунтириш ишларини олиб бориш таклиф қилинди», — деб билдиришди вазирликдан.