COVID-19: Охирги суткада тўрт киши вафот этди, 370 янги ҳолат қайд этилди

356

Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 26-январга кўра коронавирусдан тўрт одам вафот этди, 370 янги ҳолат қайд этилди.

  • Бишкек шаҳрида — 243;
  • Чуй вилоятида — 71;
  • Жалолобод вилоятида — 18;
  • Баткен вилоятида — 15;
  • Иссиқкўл вилоятида — 11;
  • Норин вилоятида — 5
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Ўш шаҳрида — 2;
  • Талас вилоятида — 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 196 602га етди. Ўлка бўйича 184 538 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 858 вафот этди.

Бир суткада касалликдан 510 бемор соғайди. Ҳозирда 1 118 бемор касалхонада, 6 583 киши уй шароитида даволанмоқда.

26-январга кўра 7 369 одам COVID-19га қарши вакцина олди, уларнинг орасидан 3 876 одам биринчи дозасини, 805 киши иккинчи дозасини, 2 688 одам бустер доза олди.