KEGOC: Олмаота шаҳрида электр энергиясини бериш тартибга келтирилди

432
Сурат: Tengrinews.kz нашри

Қирғизистоннинг Олмаота шаҳри ва вилояти электр энергияга туташтирилди. Бу ҳақда «Қозоғистон электр тармоқларини бошқарув компанияси» акционерлик жамиятидан (KEGOC) «Спутник-Казакстан» нашрига билдиришди.

«Соат 13:39да 500 киловатлик “Шимолий — Шарқий — Жанубий Қозоғистон” барча транзит линияларига электр энергияси берилди. Олмаота энергетика маркази тўлиқ ишлай бошлади», — деб билдиришди KEGOC’дан.

25-январда соат 12:00 атрофида Қирғизистоннинг аксар ҳудудларида, Қозоғистоннинг жанубида ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида электр энергияси ўчган.

Дастлаб, Ўзбекистоннинг энергетика вазирлигининг матбуот хизмати ўлканинг энерготизимида соат 11:00 атрофида йирик авария бўлганини билдирди. Кўп ўтмай ўзбек ҳукумати энергия ўчирилишига Қозоғистондаги авария сабаб бўлганини билдирган.

Қозоқ ҳукумати бу маълумотни инкор қилиб, ўчиришлар Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг энергетика тизимидаги дисбаланс сабаб бўлганини маълум қилди.

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Қирғизистон ҳудудида авария бўлмаганини билдирди.

Ҳозирда Бишкек шаҳрида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси берила бошлагани хабар қилинди. Соат 13:43да Чуй ва Жалолобод вилоятларига ҳам электр энергияси берилгани маълум бўлди.

Энергетиклар қирғизистонликларни электр ускуналарини электр энергияси берилганда куйиб кетмаслиги учун токдан узиб туришни сўрашмоқда. Улар уй-рўзғор техникаларини электр энергияси тўлиқ бир қолипга тушганда токка улаш кераклигини таъкидлашди.