Майрам Ақаева онасининг дафн маросими учун мамлакатга қайтиб келди

275
Майрам Ақаева ва Асқар Ақаев.

Тахтдан қулатилган президент Асқар Ақаевнинг аёли — Майрам Ақаева 25-январга ўтар кечаси Қирғизистонга учиб келди. Бу маълумотни «Клооп»га Ақаевларнинг оиласи билан дўстлик муносабатида бўлган Бекболот Талгарбеков тасдиқлади.

Талгарбековнинг айтишича, Майрам Ақаева бир неча кун олдин вафот этган онасини дафн маросимига қатнашиш учун келган.

«Ҳозир у Таласга кетяпти. У билан бирга ўғли ҳам келган. Асқар Ақаев келмаган», — деди Талгербеков.

Марҳумни дафн маросими 26-январда ўташи маълум.

Майрам Ақаева 2005-йили бўлган революциядан бери биринчи марта Қирғизистонга келди. Бу революцияда халқ Акаевни тахтдан қулатиб, оиласи билан ўлкадан оиласи билан қочиб кетган.

Асқар Ақаевнинг Қирғизистонга қайтиб келиши

Тахтдан қулатилган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Бишкекка 14-декабрда учиб келган. Эртаси куни у «Қумтўр» иши бўйича МХДҚда сўроқ қилинган.

2021-йилнинг 20-декабрида Акаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков ОАВга Акаевга қўйилган айбларнинг бари бекор қилинганини, энди у Қирғизистонга тинч келиб кетишини маълум қилди.

МХДҚ 21-декабрда Акаевга нисбатан жиноий ишни тергов қилиш давом этаётганини ва унга қўйилган айб кучида эканини билдирган.

У ўлкадан қочгандан 16 йил ўтиб, 2021-йилнинг 2-августида биринчи марта Қирғизистонга келган.

Акаевни аэропортдан куч тизими ходимлари кутиб олиб, МХДҚга «Қумтўр» иши бўйича сўроққа олиб кетишган — у ердан кечга томон чиққан. Бош прокуратурадан Акаев бу иш бўйича «тергов билан тиғиз ҳамкорлик қилаётганини» таъкидлашган.

Акаев ўлкага келганда президент Садир Жапаров ва бошқа расмий одамлар билан учрашиб, туғилиб-ўсган юрти Чон-Кеминга боришга улгурган.

Ўтган йиднинг 8-августида уни Москвага учиб кетгани маълум бўлди — унгача Акаев ватанга қайтиш нияти борлигини билдирган.

Қочқин президент Асқар Ақаев давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. У 2005-йилнинг 24-мартида «Қизғалдоқ революцияси»дан кейин тахтдан қулатилган. Тўнтарилишга халқаро кузатувчилар адолатли ўтмади деган парламент сайлови туртки бўлган.