Темировни қўллаш митинги: Фаоллардан бири ортидан кузатишганини айтиб чиқди

375

Суриштирувчи журналист Болот Темировни қўллаш акциясига қатнашган фаол Атай Бейшенбековни ортидан кузатишмоқда. Бу ҳақда у 24-январда Фейсбук саҳифасига ёзди.

Бейшенбеков 23-январда норозилик акциясидан кейин уйига қайтаётганда ортидан кимдир келаётганини сезган. Унинг айтишича, уйининг подъездига етиб, эшикни ёпишга улгурган. Кузатиб келаётганлар подъездга киролмай қолган.

«Нима қилмоқчи бўлган, нима мақсадда ортимдан келиб эшикни тортқилади, тушунарсиз. Уйга кириб келаётганимда ортимдан шошиб келаётганларини эшитиб, тез юриб кириб кетдим. Эшикни тортиб улгурмай қолганларини айтишаётганда, лифт чақириб кетиб қолдим. Бугун видео кузатувдан қарасам шу йигитлар экан. УЯТ! Нима ноқонуний ишларни қиляпмиз, аксинча тўғри талаб қўйяпмиз, сизлар хатоларингизни тан олиб тўғирлайсизларми!» — деб ёзди фаол.

Фаолларни калтакланиши

Бунгача ҳам тўкма оқин Болот Назаров ва журналист Болот Темировни ҳимоя қилиш акциясига қатнашган фаоллар кузатилган.

24-январда собиқ бош прокурор Аида Салянова қўлга олинганларни қўллаш митингидан кейин икки фаолни, Нургази Шайлообек ва Айбек Назаркулов исмли фуқароларни милиция ушлаб кетганини билдирган. Бу милиционерлар фаолларни калтаклаб, кейин милиция бўлимига олиб боришгани хабар қилинган.

Фаолларнинг бири Фейсбук саҳифасида номаълум болани калтаклади деб айблаб, ушлаб кетишганини ёзган. Бундан ташқари, фаол милиция ундан пул талаб қилганини ҳам билдирган.

Ленин ТИИБнинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига Шайлообеков билан Наразкулов Т.С. исмли кишини аризаси асосида қўлга олинганини билдиришди.

Натижада уларнинг бари Ленин ТИИБга етказилиб, қўлга олингани ҳақидаги маълумотлар рўйхатга олиш журналига киритилган. Бироқ милиция бўлимига етказилганда Шайлообеков билан Назаркулов устидан шикоят қилган киши ариза ёзишдан ва тиббий экспертизадан ўтишдан бош тортган. Милиция икки томондан ҳам тушунтириш хати олиб, уларни озод қилган. Милиция фаолларни калтаклаб, улардан пул талаб қилганини инкор қилмоқда.

Тўкма оқин ва журналистларнинг қўлга олиниши

Тўкма оқин Болот Назаровни 22-январда Бишкекда ёнидан елим халтадаги гашиш топилганини билдирган.

Назаров қўлга олингандан кейин Бишкекда ШИИБ биноси олдида митинг ўтиб, у ерга Назаровни қўллаган оқинлар ҳам келиб, милицияни «чегарадан чиқиши» ҳақида айтишган. Кейин Назаров ҳеч қаерга кетмаслик аризаси асосида бўшатилган.

Оқинлар 22-январда ўз офисида қўлга олинган суриштирувчи журналист Болот Темировни ҳам қўллаб айтишган. Унда журналистлар билан фаоллар куч тизимлари ходимлари Темировнинг офисига кириб, эркакларни ҳаммасини ерга ётқизишганини билдиришган. Кейин куч ходимлари Темировники деб чўнтагидан гиёҳванд модда олишган.

Темиров ўзи унга «атайлаб гиёҳванд модда солиб қўйишганини» ва компьютерларини олиб кетишганини айтган. 23-январда журналист ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асоида уй қамоғига чиқарилган.

Иккиси ҳам МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни қариндошларига алоқаси бор компаниялар ҳақида суриштирув чиққандан кейин қўлга олинган.