Қирғизистон электр таъминотидаги узилиш туфайли икки соатдан кўпроқ вақт давомида электр таъминотисиз қолди

852

Қирғизистонда 25-январда тушга яқин электр энергияси кутилмаганда ўчиб қолди. Ўлка икки соатдан ортиқ вақт электр энергиясиз қолди.

Қозоғистон билан Ўзбекистонинг айрим ҳудудларида ҳам ёруғлик ўчгани маълум бўлди. Марказий Осиёнинг уч давлати ҳам ягона энергетика ҳалқасига туташган.

Кейинроқ Ўзбекистоннинг энергетика вазирлиги электр энергиясини ўчиши Қозоғистон ҳудудида бўлган авария сабаб бўлганини маълум қилди. Бироқ қозоқ томон электр энергиясини ўчишига Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг энерготизимида электр тармоғидаги қувватнинг ортиши сабаб бўлганини билдирди.

Электр энергиясининг ўчиши интернет ва мобил алоқани, иссиқ ва совуқ сувнинг берилишида ҳам муаммога сабаб бўлди. Бироқ коммунал хизматлари кучайтирилган режимга ўтди.

Қирғизистоннинг Энергетика вазирлиги ёруғликни босқичма-босқич бериш бир неча соат вақт талаб қилишини билдирди. Энергетика вазирлиги ИЭМ ва ГЭСда ҳеч қандай авария бўлмаганини билдирди.

Соат 14:30лар атрофида Бишкекда, Ўшда ва Қирғизистоннинг бир қатор вилоят туманларида электр энергияси берила бошлади.

«Энергетика вазирининг топшириғи билан энергокомпаниялар ягона энергоҳалқа бўйича босқич билан электр энергиясини беришни бошлади. Ўлканинг электр энергиясини изга солувчи йирик объектлари штат режимида ишламоқда. Дастлабки маълумотлар бўйича, Марказий Осиёдаги электр энергияси системасидаги носозлик ҳудудни энергосистемаларини бири сабаб содир бўлган», — деб ёзди Қирғизистон миллий энергетика тармоғининг матбуот котиби Элзада Саргашкаева.