«Ташиевнинг схемаси»: «Қирғиз Петролеум» Болот Темировни судга беришга тайёр

237

МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг жияни, «Кыргыз Петролеум Компани» (КПК) давлат ишхонасининг етакчиси Байгази Матисаков компания суриштирувчи журналист Болот Темиров билан унинг жамоасини судга бериш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. Бу ҳақда у 25 январда журналистларга ташкил қилган пресс-турда айтди.

20 январда TemirovLive ютуб каналида «Икки кунда 37 млн сомни қандай топса бўлади? Ташиевнинг схемаси» номдаги журналистик суриштирув эълон қилинган. Журналистлар МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билан алоқадор «Регион Ойл» компанияси «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонасидан чиққан мазутни Ўзбекистонга воситачи қатори экспорт қилаётганини аниқлашган.

«Temirov Live'нинг журналистлари халқни нотўғри томонга буриб, нотўғри маълумот бергани учун меҳнат жамоамиз шунчалик ўйландик. Бизга бир оғиз қўнғироқ қилишса маълумот берардик. КПК бугунги кунда маълумотга очиқ», — деди Матисаков.

Ташиевнинг жияни «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонаси «Регион Ойл» компаниясига нефтни қайта ишлатиб хизмат кўрсатаётганини айтди. Унинг берган маълумоти бўйича хусусий ишхона экспорт қилаётган мазут фақат уларга тегишли. Давлат ишхонаси ишлаб чиқарувчи ва кўрсатувчи томон бўлиб саналади.

Матисаковнинг айтишича, «Қирғиз Петролеум Компани»нинг 200дан ортиқ ходими унга мурожаат қилиб, «компанияни қоралаган» журналистларни судга беришни сўрашган.

«Бизни тоза эканимизни айтайин деб журналистларни кутдим. Улар нима учун 5 дақиқалик видео билан бизни компанияни қоралаши керак? Биз маслаҳатлашиб кўрамиз, агар шундай давом этаверса Болот Темировн ва унинг жамоасини судга беришга тайёрмиз. Шу масалани кўриб чиқяпмиз», — деди Матисаков.

25 январда «Қирғиз Петролеум Компани» компанияси журналистлар учун пресс-тур ўтказмоқда. Бу билан компания Temirov Live жамоасининг суриштирувидан кейин айбсиз эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Журналистлар нимани аниқлашган?

Temirov Liveънинг журналистлари давлатнинг улуши бор «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонаси «Регион Ойл» компаниясига мазут сотганини аниқлашган. Кейин «Регион Ойл» компанияси мазутни Ўзбекистон билан Италияга сотиб, 37 млн сом даромад топган.

Аҳамиятлиси «Қирғиз Петролеум Компани» ишхонасини МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг жияни бошқаради, иккинчи компания — «Регион Ойл» — Назгул Айдарова исмли аёл орқали Ташиев билан боғлиқ. Айдарова «Регион Ойл» ишхонасининг директори, шу билан бирга асосчиси Казибек Ташиев, етакчиси бўлиб депутат Шайирбек Ташиев ҳисобланган «Жалолобод нефтни қайта ишловчи завод» МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлайди. Буни МХДҚ раисининг укаси Шайирбек Ташиев ҳам тасдиқлади.

Суриштирув эълон қилингандан кейин ИИВ ходимлари Temirov Live нашрининг асосчиси Болот Темировни қўлга олишган. Унга гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш айби қўйилган. Куч ходимлари журналистнинг офисига бостириб кириб, барча техникани олиб кетишган.

Кейин фаоллар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар Темировни қўллаб, норозилик акциясига чиқиб, натижада журналист ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида озод қилинган. Бироқ унга қарши иш ҳамон тўхтатилмаган.