Шимолий Корея АҚШга зарба беришга тайёрланяпти

1295

016699076_40300-450x253

Пхенян яна Вашингтонни ядровий зарба билан қўрқитди — аналитикларга кўра, Шимолий Корея техник жиҳатдан АҚШ худудига ҳужум қилиш имконига эга эмас.

Корея халқ қўмондонлиги Бош штаби тарқатган баёнотда Шимолий Корея «олий қўмондонлик тарафидан эълон қилинган жавоб чораларини кўриши» ёзилганини хабар қилди «Интерфакс» ахборот агентлиги.

Пхеняннинг билдиришича, Оқ уй ва Пентагон АҚШга қарши ўтувчи «шафқатсиз» операция ҳақида расман огоҳлантирилган.

«Корея халқ қўмондонлиги Бош штаби таҳдиди бир ҳафталик психологик зиддиятга барҳам берди ва ҳар икки тарафнинг ҳарбий мушаклари таранглашди», — деб ёзади Американинг «Тайм» журнали.

3 апрел куни АҚШ Мудофаа министрлиги Тинч океанидаги Гуам оролида ракета ҳужумларига қарши кураш қўшимча тизимини ўрнатишини билдирганди.

Қатор аналитикларнинг Шимолий Корея техник жиҳатдан АҚШ худудига ҳужум қила олмаслигини тахмин қилишига қармай, АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгел Шимолий Кореядан таҳдид бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Сўнгги ҳафталар ичида қилинган бир неча ҳаракатлар АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Жанубий Корея ва Японияга хавф ва таҳдид яратди», — деб Хейгел сўзларидан иқтибос келтиради «Таймс» журнали.

Бир ҳафта аввал Шимолий Корея қўшни Жанубий Корея билан «уруш ҳолатига» кирганини билдирганди.

«Айни дамдан бошлаб Корея алоқалари ҳарбий ҳолатга ўтди ва бундан буён икки давлат ўртасидаги барча масалалар ҳарбий протоколларга мувофиқ ҳал қилинади», — дейилганди Шимолий Корея тарқатган баёнотда.

Аввалроқ Шимолий Корея ўз ракета қўшинларини жанговар ҳолатга келтирганди — бу ҳаракат АҚШ ўз иттифоқдоши Жанубий Кореяга икки бомбардимончи учоқни қўндирганидан сўнг қилинди.