Республика тезкор штабнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 18-январга кўра коронавирусдан уч киши вафот этиб, 820 янги ҳолат аниқланди.
- Бишкек шаҳрида — 506;
- Чуй вилоятида — 223;
- Ўш вилояти — 65;
- Ўш шаҳрида — 47;
- Баткен вилоятида — 30;
- Жалолобод вилоятида — 45;
- Талас вилоятида – 21;
- Иссиқкўлда — 20;
- Норин вилоятида – 10.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 191 288га етди. Ўлка бўйича 181 225 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 836 одам қазо қилди.
Охирги суткада касалликдан 153 бемор соғайди. Ҳозирда 967 бемор касалхонада, 4 770 киши уй шароитида даволанмоқда.