МХДҚ Божхона хизматининг етакчиси Адилет Кубаничбековни коррупция гумони билан қўлга олди

376

Божхона хизмати раиси Адилет Кубаничбеков «Коррупция»га гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 17-январда миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Махсус хизмат давлат органларида коррупция кўринишларини текшириб, бунинг натижасида божхона хизматининг раҳбарлари иштирокида «йирик коррупция ишлари бўйича маълумотлар олинган».

«Божхона хизматининг раҳбарлари товарларни импорт қилишга қатнашган хусусий компанияларнинг манфаатларини кўзлаб, уларга енгил шароитлар яратгани, божхона қонунини қўпол бузиш билан ўтказилгани ва пора олиб туриш учун товарларни яширин схемалари қўлланилгани исботланди», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

Бундан ташқари, МХДҚдан божхона раҳбарияти «давлат манфаатини ниқоб қилиб, бойиш мақсадида» Ташқи иқтисодий фаолияти субъектлари учун божхона хизматларининг баҳосини оширган деб билдиришди.

Махсус хизмат мазкур факт бўйича «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, Кубаничбековни МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритди.

Адилет Кубаничбеков

Адилет Кубаничбеков бу хизматга 2021-йилнинг октябрь ойида тайинланган. Кўп ўтмай у «Коррупция» бўйича айбдор деб топилган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов схемаларига алоқаси бор дейилган 40 божхоначининг кўпи ишдан бўшатилганини билдирган.

Factcheck.kg нашри Кубаничбековнинг номига олти компания рўйхатга оинганини, унинг бештаси фаолият юритаётганини аниқлаган.

Журналистлар Кубаничбековни «Silk Way индустриал парки» компанияси улгуржи савдо-сотиқ билан шуғулланганини очиқлаган. Компанияга қарашли индустриал парк 70 гектар майдонга қурилмоқда. Silk Way қирғиз-қозоқ чегарасига яқин жойлашиб, унда савдо-экспозиция павильонлари, омборлар, тикув фабрикалари, божхона-логистика терминаллари бўлади.

Ўз навбатида «“Silk Way” индустриал парки» ташкилот ва компанияни тузган: «Текстиль енгил саноат ассоциацияси» юридик шахслар бирлашмаси ва «Силк Вей корпорациясы» МЧЖ. Компания директори деб Лю Ин кўрсатилган.

Шунингдек, божхона бошчисига 2018-йили қайд этилган «Силк Вэй» қурилиш компанияси турар-жой ва бошқа қурилишлар билан шуғулланади. Кубаничбековдан ташқари, компания асосчилари орасида Лю Ин ва Лу Кан бор. Компания умумий 1,2 млн сом солиқ тўлаган.

Адилет Кубаничбеков асос солган «Кыргыз Энерго Сбыт» МЧЖ электр энергиясини тақсимлаш билан шуғулланади. Асосчилар орасида Кубаничбек Бакиев бор — у парламент сайловига №15 Бозор қўрғон сайлов округидан отланган. Мазкур компанияга Лю Ин ҳам эгалик қилади.

«КыргызНефть» ва «Силк Вей Терминал» МЧЖ ҳам Адилет Кубаничбековга қарашли. Икки компания ҳам Бишкекнинг Алма-Ата кўчасида жойлашган.

«Силк Вей Терминал» компанияси 2021-йилнинг 13-августида уч компания тузган, улар: