COVID-19: Қирғизистонда охирги суткада уч бемор вафот этиб, коронавирус юқтиришнинг 820 ҳолати аниқланди

Республика тезкор штабнинг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 18-январга кўра коронавирусдан уч киши вафот этиб, 820 янги ҳолат аниқланди.

  • Бишкек шаҳрида — 506;
  • Чуй вилоятида — 223;
  • Ўш вилояти — 65;
  • Ўш шаҳрида — 47;
  • Баткен вилоятида — 30;
  • Жалолобод вилоятида — 45;
  • Талас вилоятида – 21;
  • Иссиқкўлда — 20;
  • Норин вилоятида – 10.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 191 288га етди. Ўлка бўйича 181 225 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 836 одам қазо қилди.

Охирги суткада касалликдан 153 бемор соғайди. Ҳозирда 967 бемор касалхонада, 4 770 киши уй шароитида даволанмоқда.