Террористларга ва хавфларга қарши бирга туриш. Жапаров Қозоғистон ҳақида нима деди?

360

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Казахстанская правда» газетасига берган интервьюсида икки қардош халқнинг дўстлиги — Қирғизистон билан Қозоғистон янги чақириқларга ва хавфларга қарши туриб, турли тармоқда ҳамкорлик қилиб, келажакда бирга қадам ташлайди деган умидда эканини айтди.

Қозоғистондаги «террористлар» ҳақида

Садир Жапаров қозоқ ҳукуматини Қозоғистонга «режалаштирилган террористик агрессия» қилинди деган риторикасига маъқул бўлди. У «Қирғизистон қозоқ давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаевнинг “террорист”ларнинг ҳужумини қайтаришга қатъий чораларни кўрди» деб билдирди. Президент Қозоғистондаги воқеаларни «бу баримиз учун оғир қайғу» деди.

«Биз бу курашда ёрдам беришимиз кераклигидан шубҳа қилмадик. Қозоғистон ҳукумати ҳукуматни куч билан босиб олиш учун одамларнинг ўлимига ва оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдорларни топиб, жавобгарликка тортади деб ишонаман. Текшириш вақтида бегуноҳ фуқаролар жабрланмаслиги керак», — деб ҳисоблайди Садир Жапаров.

Президент Қозоғистондаги воқеаларда қирғизистонликлар қозоғистонликларга ёрдам бериб, ётоқхона, озиқ-овқат ва Кордайга етиш учун транспорт борасида кўмаклашганини таъкидлади.

«Бу икки ўлка ўртасидаги одамгарчилик ва қардошлик муносабатида бир-бирига ёрдам қўлини чўзишга тайёр экани жуда қувонтиради», — деб таъкидлади Жапаров.

«Бизни давлатлар янги хавфларга биргаликда қарши турмоқда»

Садир Жапаров «Қирғизистон Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг қирғиз-қозоқ муносабатларини бундан кейин ҳам мусткамлаш бўйича дўстлик ҳаракатларини қувватлайди» деб таъкидлади. Ўлка аҳолисини «туғишганлар» деб атаб, улар доим иноқликда яшаб, оғир вақтларда бир-бирига ёплам қўлини чўзганини» таъкидлади.

«Қирғизлар бундан кейин ҳам қозоқлар билан бирдай яшаб, келажакка бирга қадам ташлаш ниятида! 2021-йилнинг март ойидаги учрашувимизда Токаев Қозоғистон Қирғизистонга фақат иттифоқдоши эмас, қардош мамлакат қатори қарашини ва қирғиз халқини қўллашга доим тайёрлигини билдирган. Биз буни қадрлаймиз!» — деди президент.

Жапаров 2021-йилнинг март ойида Қозоғистонга бўлган давлат ташрифи «ёқимли атмосферада» ўтганини, 2022-йили Қирғизистонга Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев келиши кутилаётганини қўшимча қилди.

«Бизни давлатлар Яқин шарқдаги ва Афғонистондаги маълум воқеалар сабаб янги хавфларга биргаликда қарши турмоқда», — деб ишонтирди Жапаров.

Президент яқин орада икки ўлканинг стратегик ҳамкорлиги сифатли янги даражага чиқади, Қирғизистон бунинг учун бор кучини сарфлайди деб умид қилади.

«Биз бир хил гаплашамиз»

Садир Жапаров Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида ҳал қилинмас муаммо бўлмаслиги керак деб билдирди.

«Икки томонлама кун тартибидаги масалалар бўйича давлатларнинг кўз қарашлари ва фикрлари турлича ва бу нормал кўриши. Биз бир хил сўзлашиб, бир-биримизни эшитиб, ўзаро муваффақиятли ечимлар топамиз», — деди Жапаров.

Жапаров қуруқлик орқали ўтаётган Қирғизистоннинг транзит юк ташувчи машиналари ва фуқароларига Қозоғистон томондан қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича Қозоғистон ҳукумати билан музокаралар бораётганини айтди.

«Қозоғистонга тўсқинликсиз кириш учун эмлов сертификати ва ПЦР тести бўлиши етарли деб ҳисоблаймиз. Менимча, Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак – шартли ҳам, реал ҳам», — деб ҳисоблайди президент.

Қозоғистондаги норозиликлар

2-январда ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган. У ерда турғунлар газ қимматлаганидан норози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳар турғунлари ҳам чиқиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматни истеъфосини ва биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.

Митингда энг кўп «Чол, кет!» деган чақириқ айтилган. Натижада 5-январга ўтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган.

Митингчилар билан куч тизимларининг тўқнашуви Олмаотада бўлган. 5-январь куни намойишчилар Олмаота шаҳар маъмуриятини босиб олишган. ОАВда митингчилар президент Касим-Жомарт Токаевнинг Олмаотадаги давлат резиденциясига етганини ҳам ёзишган. Натижада у ерда ёнғин чиққан.

Бундан ташқари, митингчилир Олмаота аэропортини босиб олишган. Бироқ 6-январга ўтар кечаси ҳукумат ҳаво майдони бўшатилганини билдирган. Тадбиркорлар шаҳардаги йирик савдо марказлари талон-тарож қилинганини билдирган.

Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТдан ёрдам сўраган.

6-январга ўтар кечаси Арманистон бош вазири ва КХШТ раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юбориш қарорини қабул қилганини билдирган.

11-январда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев КХШТнинг тинчлик ўрнатиш кучларининг асосий миссияси тугаганини маълум қилган.

14-январда Қирғизистоннинг тинчлик ўрнатиш кучлари ватанга қайтиб келган — қозоқ ҳукумати ўлкада вазият барқарорлашганини билдирган. Тартибсизликлар вақтида 225 фуқаро ҳалок бўлиб, уларнинг орасида 19 ҳарбий хизматчи бор.