Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 17-январда коронавирусдан уч киши вафот этди, юқтиришнинг 781 янги ҳолати қайд этилди. Охирги суткада касалликдан 102 бемор соғайди.
- Бишкек шаҳрида — 658;
- Чуй вилоятида — 48;
- Баткен вилоятида — 17;
- Жалолобод вилоятида — 14;
- Талас вилоятида – 14;
- Ўш шаҳрида — 11;
- Иссиқкўл вилоятида — 6;
- Норин вилоятида – 3.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 190 468га етти. Ўлка бўйича 181 072 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 827 одам вафот этди.
Ҳозирда 907 бемор касалхонада, 4 167 киши уй шароитида даволанмоқда.