Қирғизистонда фуқароларни хорижда ишга ўрнаштириш марказига асос солинди

Қирғизистон Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати 15-январда муассаса фуқароларни чет ўлкада ишга жойлаштириш марказини очишга қарор қилганини билдирди.

Янги марказ Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигининг муассаса бўлимига қарашли бўлади.

Вазирлар маҳкамасидан мазкур қарор меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларинг манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилганини билдиришди.

Ҳукумат ўлкадаги ишсизликни миграция ҳисобидан камайтириш ниятида. Бу ҳақда президент Садир Жапаровнинг 2026-йилгача бўлган ривожлантириш дастурида ёзилган.

Шунингдек, 18-декабрда мигрантлар кунида Жапаров вазирлар маҳкамасига фуқаролар иш топиш учун ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлмаслиги учун Қирғизистонда иш ўринларини тузиш топшириғини берганини айтган.

«Яна бир муҳим масала — меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари билан манфаатларини ҳимоя қилиш. Бу муҳим масалани эътибордан четда қолдирмаслигим керак», — деб таъкидлаган президент.

Қирғизистоннинг ИУМ муҳожирлар юртига юборган пулга боғлиқ. Норасмий маълумотлар бўйича, миллиондан ортиқ қирғизистонлик яқин ва узоқ давлатларда мҳожирликда юрибди. Қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг кўпи Россия, Туркия ва Қозоғистонда. Шунингдек, мигрантларнинг яна бир қисми ишлаб кетиш учун Дубай, Европа ва АҚШга кетишади.