Охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этди, 781 янги ҳолат қайд этилди

349

Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 17-январда коронавирусдан уч киши вафот этди, юқтиришнинг 781 янги ҳолати қайд этилди. Охирги суткада касалликдан 102 бемор соғайди.

  • Бишкек шаҳрида — 658;
  • Чуй вилоятида — 48;
  • Баткен вилоятида — 17;
  • Жалолобод вилоятида — 14;
  • Талас вилоятида – 14;
  • Ўш шаҳрида — 11;
  • Иссиқкўл вилоятида — 6;
  • Норин вилоятида – 3.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 190 468га етти. Ўлка бўйича 181 072 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 827 одам вафот этди.

Ҳозирда 907 бемор касалхонада, 4 167 киши уй шароитида даволанмоқда.