Олмаотада тартибсизликлар вақтида вафот этган Бактияр Базарбаевнинг жасади қариндошларига берилди

368
Сурат: Tengrinews.kz нашри

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги тартибсизликда ҳалок бўлган Бактияр Базарбаевнинг жасади Қирғизистонга олиб келиш учун яқинларига берилди. Бу ҳақда 16-январда Қирғизистоннинг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов «Азаттык»қа билдирди.

ОАВда 35 ёшдаги Базарбаев қўшни давлатда йўловчи ташиш хизматида ишлагани айтилган. МХДҚ эса у 10-январга ўтар кечаси ҳалок бўлгани хабар қилинган. Назарали Арипов Базарбаевнинг жасади Қозоғистоннинг компетентли органлари тегишли текширувлар ўтказгандан кейин берилишини айтган.

Бунгача Олмаота шаҳрида қирғиз фуқароси Азиз Мусаев вафот этган. Марҳум Luxor фитнес клубининг мураббийи бўлган.

Мусаев оиласи билан Олмаота марказидаги майдон яқинида яшаган. Марҳумнинг аёли «Мусаев 6-январь куни соат 22:30 атрофида уйи яқинида яраланган оқсоқолга ёрдам бераётганда уни отиб кетишганини» билдирган.

Қирғизистонликнинг қариндошлари унинг жасадини Олмаотада дафн қилишга қарор қилишган.

Қозоғистонда қўлга олинган қирғизистонликлар

Расмий маълумотга кўра, Қозоғистондаги оммавий митинг вақтида Қирғизистоннинг беш фуқароси йўлга олинган. Уларнинг бири мусиқачи Викрам Рузахунов — у 10-январь куни Қирғизистонга қайтарилган.

Рузахунов қўлга олингани ҳақида қозоқ телеканаллари 9-январда сюжет беришган. Унда Рузакунов «нотаниш одамлар унга алоқага чиқиб, митингларга қатнашиш учун 90 минг тенге (17,5 минг сом) таклиф қилганини» айтган.

Бироқ Қирғизистоннинг ИИВ Рузахунов Олмаотага концерт дастурини олиб бориш учун чақирилганини билдирган.

Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчилиги олдида Рузахуновни қўллаш митинги ўтган. Митингга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев келиб журналистлар ва йиғилганларнинг саволларига жавоб берган. Ташиев Рузахунов бунгача тартибсизликларга умуман қатнашмаганини ва унга «террорист қатори» айб қўйиш нотўғри эканини билдирган.

Рузахуновдан ташқари Олмаотадаги тартибсизликларга қатнашди деган гумон билан қирғизистонлик Закир Юбуров, Адан Хуров, Ильяс Мачо ва Абду-Рахим Жиншанло қўлга олинган. Улар деярлик бир ҳафтадан кейин бўшатилиб, бироқ Олмаотада қолишган.

16-январда Orda.kz нашри Қозоғистонда ишлаган 46 ёшли қирғиз фуқароси Чолпонбек Сидиков олти кундан бери бедарак эканини ёзган. Маълумотга кўра у 8-январда Қозоғистондаги вақтинчалик рўйхати тугагани сабаб Қирғизистонга қайтишга қарор қилган. Бироқ қирғиз-қозоқ чегарасида қўлга олинган.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Ниязалиев муассаса дипломатлар Сидиковни излаётганини, бироқ ҳозирча у топилмаганини билдирган.