Ўш: Юқумли касалликлар бўлимида COVID-19 юқтирган ҳомиладорлар ва чақалоқлар даволанади

Ўш вилоятлар аро клиник касалхонасининг №2 юқумли касалликлар бўлими коронавирус юқтирган ҳомиладорларни, янги кўз ёрган аёлларни ва гўдакларни даволаш учун «қизил зона» сифатида ишлай бошлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати 16 январда билдирди.

Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вазирликнинг маълумотига кўра, бўлимда 16 бемор даволанмоқда — уларнинг саккизи ҳомиладор, саккизи кўз ёриш арафасида. Аёлларнинг иккиси оғир аҳволда.

«Шифокорлар гуруҳида инфекционист, акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог ва неонатолог бор. Бошқа турди мутахассисликдаги шифокорларнинг консультацияси заруратга яраша олиб борилади. Онлайн консультация бериш учун мультидиссиплинар гуруҳ тузилди», — деб билдиришди ССВдан.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан COVID-19ни олдини олиш учун эмланиш, жамоат жойларида хавфсиз масофани сақлаш ва ниқоб тақишга чақирди. Шунингдек, муассасадан гигиена қоидаларига амал қилиб, йўталганда ёки аксирганда оғизни ва бурунни тирсак ёки сочиқ билан ёпиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришди.

Қирғизистонда 16 январга кўра коронавируснинг 874 янги ҳолати аниқланиб, касаллик юқтирган икки киши вафот этган.

12 январда соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Қирғизистонда COVID-19нинг янги штамми «омикрон» расмий тасдиқланганини маълум қилган. Янги штамм аниқланиши билан бирга Қирғизистонда COVID-19нинг тўртинчи тўлқини бошлангани айтилди.