Жогорку Кенешнинг 12 январдаги йиғинида икки марта ёпиқ овоз беришдан кейин саккиз қўмитанинг раиси аниқланди.
Қўмита раисини сайлашда йиғинга қатнашмаган икки депутат ишончнома орқали овоз бергани сабаб овоз бериш иккинчи марта ўтказилди.
Парламентдаги уч қўмитани «Ата-Журт Кыргызстан» фракциясининг депутатлари бошқарадиган бўлди.
Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитасига Бакит Сидиков келса, Молия ва фискал сиёсат қўмитасига Данияр Тўлўнов сайланди. Ўтин-энергетика комплекси, ер хазинасидан фойдаланиш ва енгил саноат сиёсати қўмитаси раиси — Азиз Турсунбаев.
Парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва Жогорку Кенеш регламенти қўмитасига «Ишеним» фракциясидан Медербек Алиев келди.
«Ишеним»нинг яна бир вакили Суюн Ўмурзаков ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси бўлди.
Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раислигига бир мандатли депутатларнинг «Элдик» гуруҳи Тазабек Икрамовни кўрсатди, «Альянс» фракциясидан Жанар Акаев номзоди таклиф қилинди. Овоз беришда кўпчилик Жанар Акаевни қўллади.
«Ыйман Нуру» фракциясидан Динара Ашимова Ижтимоий сиёсат, билим бериш, маданият, фан, соғлиқни сақлаш, спорт ва ёшлар сиёсати қўмитасининг раисаси бўлди.
Аграр сиёсат, сув ресурслари ва ҳудудларни ривожлантириш қўмитаси раҳбарлигига «Элдик» гуруҳдан Аманкан Кенжебаев келди.
12 январда парламент депутатлари Жогорку Кенеш тизимини маъқуллаб, уч вице-спикер сайланган.
Янги вице-спикерликка «Ата Журт Кыргызстан» фракциясидан Жамиля Исаева 74 овоз билан, Олай туманидаги бир мандатли округдан сайланган Улан Примов 59 овоз ва «Ишеним» фракциясидан Нурбек Сидигалиев 74 овоз олиб, спикер ўринбосари бўлиб сайланди.
Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишини депутатлари 29 декабрда қасамёд қилди. Унда бир мандатли 36 округдан 34 депутат, партия рўйхати билан 54 депутат сайланган. Янги конституцияга кўра, парламент 90 депутат сайланди. Олдин уларнинг сони 120 эди.