Бишкекда 100 минг сом миқдорида товламачиликда гумонланган фуқаро қўлга олинди

356

Бишкек шаҳрининг Свердлов ТИИБ матбуот хизмати фирибгарликда гумон қилинган 35 ёшдаги фуқарони қўлга олганини билдирди.

Маълумотга кўра, гумондор устидан Бишкек шаҳрининг Б.Р. исмли турғуни ариза ёзган. Аризада жабрланувчи 2021-йилнинг август ойида гумондор унинг «ишончига кириб, алдаш йўли билан мол оламан деб пул олганини» айтган. Бироқ ваъдасини бажармай, ғойиб бўлган.

Матбуот хизмати жабрланувчига келтирилган зарарнинг умумий миқдори 100 000 сомни ташкил қилганини билдирди.

Факт бўйича Свердлов ТИИБи «Фирибгарлик» моддаси билан иш қўзғаб, тезкор қидирув ишлари натижасида гумондор қатори 35 ёшдаги А.О. исмли фуқаро қўлга олинди. У Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.