Қирғизистонда Жаҳон банкининг маблағига 14 мактаб қурилади

363

Бутун жаҳон банки молиялаган ERIK лойиҳаси асосида Қирғизистонда 14 мактаб қурилади ва 16 мактабда таъмирлаш ишлари ўтказилади. Бу ҳақда 11 январда Таълим вазирлигининг матбуот хизмати билдирди, бироқ қурилиш қачон бошланиши ва қачон тугаши айтилмаган.

Маълумотда ERIK лойиҳаси асосида реконструкцияланадиган ва қуриладиган 30 мактабнинг рўйхати ўтган йилнинг 26 ноябрида муассасалар аро ишчи гуруҳнинг йиғинида тасдиқлангани айтилди.

«Бу рўйхатга ўлканинг барча вилоятларидан мактаблар киритилган. Танлаб олинган мактабларнинг 14 — авария ҳолатидаги мактаб, уларни бузиб, қайта қуриш керак. Деярлик барча танлаб олинган мактабларда кўпдан бери капитал таъмирлаш бўлмаган, бу мактаблар сейсмик барқарорлик томонидан хавфсиз эмас. Уларнинг кўпида ички ҳожатхона йўқ», — деб айтилади таълим вазирлиги маълумотида.

Муассасадан танлаб олинган таълим масканларида «сейсмохавфсизлик ва энергоэффективлик талабларини ҳисобга олиб» капитал реконструкциялаш яхшиланади деб ишонтиришди.

“[Танлаб олинган мактабларда] сув билан таъминлаш тизими, санитар ҳолат, ички ҳожатхона яхшиланади», — дейилади маълумотда.

Талас вилоятидаги Балбай қишлоғидаги Балбай мактаби. Мактаб биноси бир вақтлар ҳашар йўли билан пойдеворсиз тошга қурилган. Сурат: Адилет Каржоев

Таълим вазирлигининг маълумотида, бугунги кунда Қирғизистондаги сейсмохавфли ҳудудларда жойлашган 10 мактабнинг қурилиши ва қайта тиклаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ишлари бормоқда.

«ERIK лойиҳасининг компонентларидан бири мактаб биносининг барқарорлигини ошириш билан болалар учун хавфсиз ва яхши муҳит яратиш. Бизнинг лойиҳа фавқулодда ҳолатларда аянчли бўлган 10 мактабда иш олиб бормоқда. Биз иккинчи босқичда яна 30 мактабни реконструкциялашни режалаштиряпмиз. Биз бу лойиҳага тикилган маблағлар жуда кўп мактаб ўқувчиларини хавфсиз билим олишига шароит яратади деб умид қиламиз», — деди ФҲВ ҳузуридаги лойиҳаларни амалга ошириш бўлими директори Жилдиз Токторбаева.

ERIK лойиҳаси

«Қирғизистондаги табиий офатларга бардошлиликни ошириш» (ERIK) — бу жаҳон банки томонидан молияланган лойиҳа. Бу қирғиз ҳукуматига хавфсиз билим бериш муҳитини яратишга кўмаклашади.

Таълим вазирлиги 30 мактаб қурилишига ва таъмирлаш ишларига қанча маблағ ажратиш режалаштирилаётганини айтмади. Бироқ 2020 йилнинг июнь ойида жаҳон банки директорлар кенгаши «Қирғизистондаги табиий офатларга бардошлиликни ошириш» лойиҳасига 55 млн доллар миқдорида қўшимча маблағ киритган. Лойиҳа аввал 20 млн доллар миқдорида тасдиқланган эди.

Унда 55 млн долларнинг ярми — 27,5 млн доллар — грант экани айтилган. Иккинчи ярми 0,75% устама билан 38 йиллик муддатли насия. Унинг олти йилини тўлаш муддатини узайтириш билан енгиллик кўрсатилган.

Шунда маблағнинг 39,1 млн доллари дастлабки лойиҳада танланган 10 мактабга қўшимча 30 мактабни модернизациялашга сарфланиши айтилган.

Бунгача Бишкек мерияси президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан бюджет ҳисобидан пойтахтда 15 мактаб қурилишини маълум қилган.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда мактаб танқислиги муаммоси бор. Ўлка бўйича 204 мактаб ёки ҳар бир ўнинчи мактаб авария ҳолатида. Бундай мактабларда болалар ҳар куни ўз ҳаётини хавфга солиб ўқишади.

2011 йили фан ва таълим вазирлиги ЮНИСEФ билан бирга мактабларни умум миллий қадриятлардан ўтказиб, Қирғизистонда мактабларнинг 80%дан ортиғи хавфсиз эмас деган хулосага келган.

Орадан ўн йил ўтгандан сўнг журналистлар суриштирув ўтказишган ва бу орада ҳеч нарса ўзгармаганига гувоҳ бўлишган. Улар ўлкадаги 2 минг мактабдан 200таси авария ҳолатида, яна 400 капитал таъмирга муҳтожлигини, қолганларининг кўпида тоза сув, марказий иситиш тизими ва ҳожатхоналар йўқлигини аниқлашган.

Авария ҳолатида мактабларнинг деярлик барчаси — 204 мактаб ичидан 192и — қишлоқларда жойлашган. Қишлоқ мактабларининг кўпи аввал бошқа эҳтиёжлар учун қурилган: «маҳаллийлар ўз кучи билан қурган колхоз саройлари», «дўкон ва Қишлоқ эҳтиёжлари жамиятининг идоралари», «совхознинг маъмурий биноси».

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Мирмахмудов қишлоғидаги Усонбаев номидаги мактаб биноси. Уни 1963 йили рус аскарлари ҳашар йўли билан қурган. Сурат: Таалайбек Талант ўғли

Сурат: Таалайбек Талант ўғли

Авария ҳолатидаги мактаблар рўйхатига кирган мактабларнинг кўпи маҳаллий турғунлар томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Таҳлилчилар давлатнинг бефарқлиги халқни мактабни мустақил қуришга мажбур қилишини тасдиқлашди. Ҳашар йўли билан қурилган мактаблар одатда лойиҳасиз, қурилиш меъёрларига амал қилинмай қурилади. Демак, бу мактаблар узоқ муддат турмайди.