Ўш: Ўзбек тилидаги газета бош муҳаррири уй қамоғига кўчирилди

614

Ўш милицияси «Ўш садоси» газетаси бош муҳаррири Мухаммадсоли Исмаиловни вақтинчалик сақлаш изоляторидан уй қамоғига қўйиб юборди. У билан бирга қўлга олинган икки киши май ойигача изоляторда қолади.

Исмаилов 2 апрел куни тунда уй қамоғига қўйиб юборилганини ва у билан бирга қўлга олинган икки киши май ойигача вақтинчалик сақлаш изоляторида қолишини билдирди Ички ишлар министрлигининг Ўш области бошқармаси матбуот хизмати ходими Женишбек Аширбаев.

«У учун Шарқ маҳалласи оқсоқоллари кафолат беришди, у ўша ерда худудий комитет бошчиси бўлиб ишлайди. Улар уни ҳеч ерга кетмаслигига кафолат беришди» — деди у.

Исмаиловнинг ўзи Kloop.kg билан суҳбатда уни изолятордан қўйиб юборганларини тасдиқлади, бироқ бошқа изоҳ беришни истамади.

«Мен ҳозир тергов остида бўлганим учун изоҳ бера олмайман, бу менга зарар келтириши мумкин», — деди у.

Ўш милицияси 31 март куни Исмаилов ва унинг икки ҳамқишлоғини 2010 йил бедарак йўқолган шахснинг «қотиллигига» алоқадорликда айблаб, қўлга олган эди.

Газетанинг ўзини таништиришни истамаган ходими улар бош муҳаррири шунингдек «миллатлар аро адоватни қўзғашда» ҳам айбланаётганини айтганди, бироқ милиция бу маълумотни рад этди.