«Ташаббусчи ёшлар маркази» лидери Аскар Алмаз ўғли Инстаграм саҳифасида қирғизистонлик фаоллар Қозоғистонга гуманитар ёрдам йиғила бошлаганини билдирди.
«Бизнинг сиёсатчилар ким энг кўп “гумёрдам” деган сўзни айтиш бўйича беллашаётганда биз — Қирғизистон ёшлари — гуманитар ёрдамни юклаб, эртага Қозоғистонга чиқамиз», — деди Алмаз ўғли.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
«Акипресс» нашрининг маълумоти бўйича, кўнгиллилар 15 минг бўлка нон, бир литрлик идишда 15 минг литр сут ва беш минг литр қатиқ йиғилди.
Бунгача қирғизистонликлар Москвадаги Домодедово аэропортида ватанига қайтолмаётган Қозоғистон фуқароларига ёрдам бергани маълум қилинган. Қозоғистонликлар «Осторожно, новости» нашрига берган интервьюда уларнинг рейслари жилдирилганини ёки тўхтатилганини билдиришган. Ҳукумат авиакомпания фуқароларга ёрдам беролмаслигини айтишган.
«[Авиакомпания] вакили: “мен нима қила оламан, мен ҳеч нарса қила олмайман. Қозоғистон чегараларини ёпди, Қозоғистон қабул қилмаяпти” деб жавоб берди», — деб айтишган аэропортдаги қозоғистонликлар.
Авиа рейслардан ташқари, Қозоғистонда бир неча кундан бери интернет ва мобил алоқалар ишламаяпти. Қозоғистонлик ОАВлари Олмаота ва бошқа шаҳарлардаги озиқ-овқат сотган дўконларда узун навбат кутишлар бўлганини маълум қилишган.
Бундан ташқари, Телеграм-каналлар тузилиб, унда Қирғизистондаги қозоқ фуқароларига ёрдам бериш йўллари уюштирилмоқда.
Қозоғистондаги митинглар
Қозоғистонда 2022-йилнинг 2-январидан бери митинглар ўтмоқда. Шу сабаб ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилган. Қўшни ўлкадаги митинглар суюлтирилган газ қимматлагани сабаб Мангистагу вилоятида бошланган.
Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларда ҳам яшовчилар митингга қўшила бошлаган. Намойишчиларнинг асосий қисми 4-январдан бошлаб турли шаҳарларда норозилик акцияларига чиқа бошлашган.
Ўлкада норозилик намойишлари тўхтамагани сабаб 6-январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган.
ЖХШТнинг «тинчлик ўрнатиш кучларни юбориш» кампаниясига ҳозирча уч давлат розилик берди — Арманистон (70 ҳарбий), Тожикистон (200 ҳарбий), Россия (3000 ҳарбий).
Жогорку Кеңеш 7-январдаги ёпиқ йиғинда Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга розилик беришти. МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қўшни ўлкага 150 қирғиз ҳарбийини, 8 бронетехника ва 11 машина юборилишини билдирган.
Токаев суюлтирилган газнинг нархини тушуришни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Токаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.
6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.
Қозоғистоннинг ички ишлар вазирилигининг маълумотига кўра, ўлка бўйича 3 811 киши қўлга олинди. Шунингдек 26 киши йўқ қилиниб, 26 яралангани айтилди.